• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шерзод Шерматов: «Биз ҳам «сигирсиз сут»ни хоҳлаётган бўлиб чиқмайлик!»

    Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шерзод Шерматов ўзининг Facebook саҳифасида Массачусетс технологиялар институти (MIT—Massachusetts Institute of Technology) профессори Лорен Грххэм Россияда янгилик яратувчилар кўп бўлганига қарамасдан, нима учун инновациялар жорий қилишда доимо орқада қолаётгани ҳақидаги фикрини изоҳлади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Айтилишича, Россияда (собиқ СССРда) жуда кўп янгиликлар яратилган, лекин фойдани ғарб давлатларидаги компаниялар олмоқда. Икки нафар россиялик олим лазер соҳасида Нобель мукофотини қўлга киритган, лекин Россия лазер технологиялари бозорида деярли ҳеч қандай ўринга эга эмас. Электр чироғини россиялик олим ўйлаб топган, бироқ бозор дастлаб АҚШда жорий этилган. Биринчи радио ва биринчи сунъий йўлдош Россияда (СССРда) яратилган, лекин телекоммуникация бозорида ҳам мамлакатнинг ўрни деярли йўқ. Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Нега Россияда янгиликлар яратиш шунчалик яхши ривожланган бўлса-да, уларни амалиётга жорий қилиш бўйича Россия орқада қолмоқда? Профессорнинг фикрича, кўпчилик раҳбарлар ривожланиш учун айнан янги технология керак, деб ҳисоблаб келган, лекин ижтимоий-иқтисодий муҳитнинг муҳимлигини эсдан чиқарган.

    Профессор бир мисолни келтиради. МIT институти вакиллари Россияга келиб университетларда учрашувлар ўтказади. Учрашувлардан бирида «Инновациялар ривожланишининг асосий омили нима? Қандай қилиб биз ҳам МIT даражасига чиқишимиз мумкин?» каби саволларга институт раҳбари «Бу Бостонда ва умуман АҚШда яратилган муҳит, яъни қонун устуворлиги, тадбиркорларнинг эркинлиги, ўз фикрини айта олиши, муаллифлик ҳуқуқи ҳимояси, хато қилиб касодга учрашдан қўрқмаслик ва ҳоказо» деб жавоб берган. Россия университетлари вакиллари тушунмай, «Қандай аниқ юқори технологиялар ишлатасизлар?», «Қандай қилиб биз ҳам шундай юқори технологияларни қўллай олишимиз мумкин?» ва шу каби саволлар берган. Саволлардан МIT раҳбари таажжубга тушиб, «Сизлар «сигирсиз сут»ни сўраяпсизлар», — деган. Яъни, аввало, тегишли муҳит – экосистема яратилади (сигирни парваришлаш), кейингина инновациялар жорий этилади (яъни сигирнинг сут бериши).

    «Ушбу постдан мақсад, – дейди Шерзод Шерматов. – Россиядаги аҳволнинг ёмонлигини кўрсатиш эмас. Икки давлат орасида тарихий боғлиқлик бўлгани боис Россиядаги ҳолатни мисол сифатида келтирдим. Президентимиз бир неча бор олимлар билан учрашувларда бизда ҳам инновацияларни жорий этиш билан боғлиқ ҳолатнинг ёмонлиги ҳақида таъкидлаб ўтган. Миллионлаб долларга сўнгги технологиялар олиб келингани билан, улардан фойдаланадиган олимларнинг эркин фаолият юритишига шароит яратилмаса ва ўз илмий изланишлари натижаларини бемалол эркин рақобат муҳитидаги хусусий сектор орқали ҳаётга жорий этишга имкониятлар берилмаса, биз ҳам «сигирсиз сутни» хоҳлаётган бўлиб чиқамиз».

    Шерзод Шерматовнинг таъкидлашича, Глобал инновацион индексда биринчи ўриндаги энг катта кўрсаткичлар гуруҳи бу – айнан бошқарув институтлари билан боғлиқ.

    «2015 йилдаги ҳисоботнинг Ўзбекистонга тегишли қисмидан хулоса қилиш мумкинки, бу йўналишда ҳали амалга оширилиши керак бўлган ишлар жуда кўп. Шунинг учун, ишлаб чиқарилаётган Инновацион ривожланиш стратегиясида бу йўналишдаги ўзгаришларга ҳам алоҳида эътибор қаратишга ҳаракат қилмоқдамиз. Кўпчилик ҳалигача Инновация вазирлиги олимлар томонидан яратилган ишланмаларни сотиб бериши (коммерсиализация қилиши) керак, деган фикрда юрибди. Ваҳоланки, ҳеч қайси вазирлик тижорат билан шуғулланмаслиги керак. Давлат органларининг вазифаси айнан хусусий секторга тижоратлаштириш билан шуғулланиш учун шароит яратиб беришдан иборат», – дея ўз хулосасини билдирган вазир ўринбосари.

    Шерзод Шерматов ўз постида видеодаги муҳокаманинг тўлиқ матни ҳаволаси ҳамда видеонинг тўлиқ талқинини ҳам келтирган:

    31.05.2018, 12:50   Изоҳ (0)   29012
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Канадада йўловчи поезд ҳалокатга учради

    31.05.2018, 12:14

    Ўзбекистонда туризм янги Бош вазир ўринбосарининг масъулият доирасига киритилди

    31.05.2018, 12:06

    Япония Ўзбекистонга 7 млн долларлик йўл-қурилиш техникасини тақдим этади

    31.05.2018, 11:57

    Собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров маҳбуслар шифохонасига ётқизилди

    31.05.2018, 11:15

    Олимжон Исаев «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси этиб тайинланди

    31.05.2018, 11:08

    Россиянинг «33 пингвина» музқаймоқ кафелари тармоғи Ўзбекистон бозорига кирмоқда

    31.05.2018, 10:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57

    Жейн Биркинга тегишли бўлган биринчи Hermes Birkin сумкаси кимошди савдосида 7 млн еврога сотилди

    Лайфстайл | 12 июл, 08:40

    “Реал Мадрид” ёзда тўрт футболчи билан хайрлашиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 08:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.