«Обод қишлоқ» дастури доирасида Жиззах вилоятидаги Гагарин шаҳарчасида кам таъминланган оилалар учун арзонлаштирилган 4 сотихли 400 та намунали уй барпо этилмоқда. Бу ҳақда «Xabar.uz» маълум қилди.
«Обод қишлоқ» дастури 1 апрелдан бошлаб ҳар бир туман ва шаҳарда, авваламбор, олис ва табиий иқлим шароити оғир ҳудудларда амалга оширилади. 2018 йилда 2 тадан ҳамда келгуси йилларда 3 тадан қишлоқ (маҳалла)да яшаш шароитларини яхшилаш, қишлоқ (маҳалла)ларнинг қиёфасини замонавийлаштириш ва меҳнат ўринларини яратишга қаратилган ишлар олиб борилади.
Эслатиб ўтамиз, «Обод қишлоқ» дастури тўғрисидаги фармон Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 29 март куни имзоланган.
Изоҳ (0)