«Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида хабар берилди.
Қарорга мувофиқ, 2018 йил 1 июлдан «Ўзaгросервис» АЖ «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ташкилий тузилмасидан чиқарилади.
2018 йил 1 ноябрдан қуйидагилар орқали машина-трактор паркларини бошқаришнинг энг самарали шаклини танлаш бўйича эксперимент ўтказилади:
- «Ўзагросервис» АЖнинг 26 та машина-трактор паркини тадбиркорлик субъектларига сотиш;
- «Ўзагросервис» АЖнинг 3 та машина-трактор паркини давлат унитар корхоналарига – «Туман МТП» ДУКка айлантириш.
Изоҳ (0)