• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Рамазон ойида пул топишга эмас, савоб олишга шошилинг

    «Халқ сўзи» Рамазон ойида пул топишга эмас, савоб олишга улгуриб қолишга чақирувчи мақолани эълон қилди. Уни тўлиғича келтириб ўтамиз.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    «Шафтолини димлаб, тезроқ пиширмасам бўлмайди. Рамазон кунларидан фойдаланиб қолиш керак. Озроқ каллани ишлатса, бунақа пайтда бир туп шафтолидан бир қоп пул қилиб олса бўлади...»

    Қибрайлик кекса боғбон Ғайрат бобо Сулаймонов эндигина ранг кираётган шафтолисини хом-хатала узаётган қўшнисининг бу гапидан ёқа ушлади...

    Рамазон — меҳр-шафқат, саховат ва мурувват ойи. Бутун дунёда мусулмонлар моҳи Рамазон кунларида моддий эмас, маънавий фойда топишни ўйлайдилар. Бир-бирларига имкон қадар кўпроқ эҳтиром, меҳр-мурувват кўрсатишга шошадилар. Шу мақсадда йирик-йирик компаниялар махсус акциялар ташкил этиб, ўз маҳсулотларини арзон нархларда сотадилар, ҳадялар улашадилар, озиқ-овқат товарларини эҳсон сифатида бепул тарқатадилар.

    Бу ишларни холис ниятда, савоб умидида, Аллоҳнинг розилиги учун қиладилар. Негаки, улар бу мукаррам ойда қилинган ҳар бир эзгу ишнинг мукофоти бир неча карра улуғ бўлишини яхши биладилар...

    Бугунги ғанимат кунларда биз бозорларимизда, йирик савдо марказларида ана шундай саховатларга гувоҳмизми? Очиғи, бу саволга ҳар жойда ҳам бирдек ижобий жавоб топиш анча мушкул...

    Қайтага Чирчиқ шаҳридаги деҳқон, Тошкент шаҳридаги «Ширин» бозорларида гуруч, гўшт маҳсулотлари қимматлашди. Тўғри, баҳор бошланиши билан тухум нархи бир озгина арзонлашгандек бўлди, лекин чаққон савдогарлар Рамазон кунлари тухумга эҳтиёж кўпайганини сездилар чоғи, етти хазинанинг бири бўлган беозор жонзотлар айни тухумлайдиган шу кунларда бу неъматнинг ҳам тушумини кўпайтиришга тушиб қолдилар...

    Қулупнай-ку, майли, мавсуми ўтиб бораяпти, бироқ кундан-кун пишиб-етилаётганига қарамай, гилос, ўрик, олма, шафтоли нархи ошса, ошяптики, арзонлашмаяпти.

    «Бобурнома»да «Қовун маҳалида полиз бошида қовун сотмоқ расм эмас...», дейилади. Негаки, полиз бошига келган одам меҳмон-да. Меҳмон эса атойи Худо. Буни эслашдан муддао шуки, бозорларимиз-ку, майли, бир ёлғонга ўн ёлғонни қўшмаса куни ўтмайдиган олибсотарлар қўлида. Лекин дала бошига борган харидорга «Олаверинг, бизники деҳқончилик», дейдиган олиҳиммат танти деҳқонлар қолганми? Қулупнай мавсумида катта йўл ёқаларидан ўтсангиз, шундоқ эгатдан териб чиқиб сотилаётган меванинг нархи бозордагидан ўтса ўтдики, асло кам бўлмади...

    Дарвоқе, гап бозордаги олибсотарлар устида бораётганди. Лавҳамизнинг бу қисмига бемалол «Деҳқон бозори: тонготар соат бешда...» деб сарлавҳа қўйсак ҳам бўлаверади. Шу вақтда бозорга келмабсиз, томошанинг зўрини кўрмабсиз!

    Деҳқон шўрликни ҳар тарафдан талайдиган савдогарлар у олиб келган маҳсулотни кепак нархида сотиб олиш пайида бўладилар. Бозордаги расталарни аввалдан эгаллаб олган бу «ишбилармон»лар эса кун ёришиб, бозор қайнагач, уларни истаган нархда «майдалаб» савдо қилишади. Улар савдо-сотиқ «илми»ни роса эгаллашган. Аммо шариат қоидаларини, ҳадисларни кўп ҳам билишмаса керак. Шундайлар Имом Бухорийнинг «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ» китобида келтирилган мана бу ҳадиснинг мағзини бир чақиб кўрсалар, яхши бўларди:

    «Бозорга мол олиб келаётганларнинг йўлларини тўсиб чиқиб, уларнинг молини кўтарасига сотиб олмоқ ва ул молни турган жойида қайта сотиб юбормоқ макруҳдир. Савдода бировни алдаган одамнинг топгани ҳаром бўлиб, ўзи осийдир. Чунки у билиб туриб бировни алдар, савдода эса алдов жоиз эрмас...»

    Бозорлардаги олибсотарлар нарх-навони белгилашаётган экан, майли, эҳтимол эркин бозор талабидир. Қолаверса, бунинг тўғри ёки ножоизлигига мутасаддилар муносабат билдиришар. Бироқ имон, инсоф талаби-чи?

    Мамлакатимизда ўзига тўқ, иқтисодий бақувват тадбиркорлар, фермерлар, томорқа эгалари жуда кўп. Уларнинг бозор ҳудудларидан дўкон ёки раста сотиб олишга қурблари етади. Шундай экан, бозорларимизда йирик тадбиркорларнинг, фермерларнинг шахсий дўконларини ташкил этишни рағбатлантириш вақти етиб келди. Шояд, истеъмолчилар қилган харидларидан шод бўлиб, «Фалончи фермернинг ёки тадбиркорнинг дўконида саодатли кунлар муносабати билан нарх-наво арзонлашибди, барака топсин», дея дуо қилишса.

    Муборак Рамазоннинг ўн икки куни ўтди, қолгани ҳам меҳмон. Пул топишга эмас, савоб олишга шошилинг, улгуриб қолинг...

    Раҳматилла Шералиев,«Халқ сўзи» мухбири.

    30.05.2018, 09:52   Изоҳ (0)   17900
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Жанговар ҳамдўстликни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун» кўкрак нишони таъсис этилди

    30.05.2018, 09:47

    Жиззах шаҳрида ҳарбийлар 95 нафар меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига совғалар улашди (фото)

    30.05.2018, 08:49

    Хоразмлик фирибгар наманганлик «ишсиз»ни 12 млрд сўм ва 730 минг долларга чув туширди

    30.05.2018, 08:04

    Ўзбекистон ва Россия атом электр станцияси қурилиши бўйича келишув тафсилотларини муҳокама қилмоқда

    30.05.2018, 07:44

    Тошкентда автомобилни ҳужжатсиз бошқараётган ҳайдовчи ва унинг яқинлари ЙПХ инспекторларига ташланди

    30.05.2018, 07:27

    Қозоғистонда 13 нафар ўзбекистонлик жиноий жавобгарликка тортилди

    30.05.2018, 06:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда аёл пластик операция учун 2,4 млн доллар ўғирлади

    Дунё | 21 июл, 00:10

    Ғазо талабалари уруш бошлангандан буён илк бор имтиҳон топширади

    Дунё | 20 июл, 23:46

    Россия Shahed дронларини ишлаб чиқарадиган завод намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 20 июл, 23:30

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.