Тошкентда «Илмий маълумотлардан фойдаланиш ва нашр эттириш фаоллиги» III Миллий илмий-таълимий форум ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Унда Ўзбекистон Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Intelлектуал мулк агентлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси мутасаддилари, илмий марказлар, ахборот-кутубхона муассасалари вакиллари, профессор ўқитувчилар, докторант ва тадқиқотчилар иштирок этади. Форумга соҳага алоқадор етакчи халқаро компаниялар вакиллари таклиф этилади.
Анжуман иштирокчиларига жаҳон илмий-таълимий манбалари ва юқори рейтингли журналларда мақолалар нашр этиш имкониятлари тўғрисида маълумот берилади. Ўзбекистонда илм-фан ва нашр этиш фаоллигини ривожлантиришга бағишланган долзарб мавзулар муҳокама этилади.
Шунингдек, форум доирасида жаҳоннинг етакчи нашриёт компаниялари ва воситачи-агрегаторлар иштирокида маҳорат дарслари ўтказилиши режалаштирилган.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистларга мазкур форумга оид ана шу маълумотлар берилди.
Изоҳ (0)