• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    IELTS имтиҳонини муваффақиятли топшириш учун нималарни билишингиз лозим

    Йилдан йилга IELTS халқаро тест тизими тобора машҳур бўлиб бормоқда, чунки ушбу имтиҳонни муваффақиятли топшириш ҳам таълимда, ҳам касбий ўсишда янги имкониятларни тақдим этиши мумкин.

    Мазкур мақолада Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Марк Кросси IELTS имтиҳонини топшириш борасида энг кўп учрайдиган саволларга жавоб беради.

    IELTS ўзи нима? 

    • IELTS – бу инглиз тили бўйича халқаро тестдир.
    Ҳозирда дунёнинг 140 мамлакатидаги ҳукумат муассасалари, таълим масканлари ва иш берувчилардан иборат жаъми 10 000 дан ортиқ ташкилотлар IELTS’га ишонадилар ва унинг натижаларини тан оладилар. Ўзбекистонда ҳам халқаро олий ўқув юртларига, жумладан, Тошкентдаги Вестиминстер университети, Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Турин политехника университети, Тошкентдаги Инҳа университетига ўқишга кириш учун IELTS тести натижалари лозим.

    У нима учун керак? 

    —IELTS халқаро сертификати инглиз тили расмий тил бўлган мамлакатлардаги ва, шунингдек, бошқа давлатлардаги таълим инглиз тилида олиб бориладиган халқаро олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имконини беради. Шу билан бирга, Канада, Австралия ва Янги Зелландия каби мамлакатларга касбий иммиграция йўналиши бўйича иммиграция қилмоқчи бўлган инсонлар ушбу тестни топширишлари лозим бўлади.

    Имтиҳон қандай модуллардан иборат?

    —IELTS қуйидаги икки модулдан иборат:

    1. Academic (Академик) IELTS инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатлар (Буюк Британия, Канада, Австралия, Ирландия, Янги Зелландия, ЖАР, АҚШ ва бошақалар)даги коллежлар ва олий ўқув юртларига ҳамда бошқа мамлакатларнинг инглиз тилида таълим бериладиган ўқув юртларига ўқишга кириш учун қўлланилади;
    2. Генерал Траининг (Умумий ) IELTS Канада, Австралия ва Янги Зелландия каби мамлакатларга касбий иммиграция йўналиши бўйича иммиграция қилмоқчи бўлган инсонлар учун мажбурий шартлардан бири ҳисобланади.

    IELTS қандай баҳоланади?

    • Баҳолаш тўртта тил кўникмалари асосида амалга оширилади: аудио (тинглаш), ўқиш, ёзиш ва оғзаки нутқ. Мазкур кўникмаларнинг ҳар бири 1 дан 9 гача бўлган шкала асосида баҳоланади ва улар ҳосил қилган умумий баллар жамланади. Номзод бутун балл (масалан, 5.0; 7.0) ёки яримлик балл (масалан, 5.5; 6.5; 7.5) олиши мумкин.
    Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, IELTS тест топширувчининг инглиз тили борасидаги билим даражасини белгилайди ва шу сабабли «топшира олди» ёки «топшира олмади» деган тучунчалар бу борада ноўрин ҳисобланади, чунки ҳар қандай ҳолатда ҳам тест топширувчининг даражасидан келиб чиққан ҳолда натижалар тақдим этилади.

    Ўзбекистонда IELTS имтиҳонини Тошкентдан бошқа яна қайси шаҳарларда топшириш мумкин?

    —Ушбу имтиҳонга бўлган қизиқишнинг тобора ортиб боришини инобатга олган ҳолда ҳамда имтиҳон топшириш учун қулайликлар яратиш мақсадида Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд ва Урганч шаҳарларида ҳам имтиҳон топшириш бўлимлари очилган.

    Имтиҳонга қачон рўйхатдан ўтган афзал? 

     

    —Мазкур тестни топшириш учун бўш ўринлар мавжуд бўлсагина исталган вақтда рўйхатдан ўтиш мумкин. Ўринлар олдиндан эгалланмайди ва шунинг учун бизнинг онлайн тизимимизда олдиндан рўйхатдан ўтишингизни маслаҳат берамиз (тавсиямиз: тест кунидан беш-олти ҳафта олдин рўйхатдан ўтинг). Шуни ёдингизда тутингки, муайян тест куни учун мавжуд бўлган барча бўш ўринлар тўлгач, ушбу сана тест кунлари сайтдаги рўйхатимизда намоён бўлмайди.

    Имтиҳон топширувчиларга қулайликалар яратиш мақсадида Британия Кенгашининг IELTS тести учун рўйхатдан ўтишга кўмаклашувчи бир қатор марказлар билан ҳамкўрлик ўрнатилди. Жумладан, имтиҳон топшириш истагида бўлганлар Тошкентдаги RIKS EDUCATION, YOU MATTER LEARNING CENTRE ҳамда IELTS ZONE, Андижонда Andijan Development Centre, Фарғонанинг  Opus Learning Centre, Намангандаги Learning Skills Lab, Самарқандда Innovative IELTS Centre ва Урганчнинг WESTPRO Learning Centre ўқув марказларида мазкур имтиҳон учун рўйхатдан ўтишлари мумкин. Вилоятдаги марказларда эса, IELTS имтиҳонлари ҳам ўтказилади. Ушбу марказларда рўйхатдан ўтганлар қатор қулайликларга эга бўладилар. Жумладан, рўйхатдан ўтиш жараёнида бепул ёрдам ва умуман IELTS тести ҳақида маслаҳатлар олиш, Британия Кенгаши ҳамда марказлар томонидан тақдим этилган тайёргарлик тренинглари ҳамда имтиҳон натижалари қайд этилган сертификатни рўйхатдан ўтган марказдан олиб кетиш имкониятига эга бўладилар.

    IELTS имтиҳонлари қандай оралиқларда ўтказилади? 

    —IELTS ойига тўрт марта яъни ҳар ҳафта ўтказилади. Аниқ саналарни бизнинг сайтимизда қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин: https://www.britishcouncil.uz/exam/ielts/test-dates-fees-location

    Имтиҳоннинг барча қисмлари бир кунда топшириладими?

    • Тестнинг ёзма қисми, яъни тинглаб тушуниш, ўқиш ва ёзиш қисмлари бир кунда ўтказилади. Оғзаки синов (имтиҳон олувчи билан индивидуал суҳбат) ёзма қисмдан бир ҳафта олдин ёки кейин ўтказилиши мумкин.

    Имтиҳон куни нималарни олиб келиш керак? 

    • Имтиҳонга келганингизда ёнингизда сиз ушбу тест учун рўйхатдан ўтишда қўллаган паспортингиз бўлиши лозим. Шуни инобатга олиш лозимки, паспорт қандайдир сабабларга кўра ўзингизда бўлмаса, унинг нусхаси ёки бошқа ҳужжат билан имтиҳонга кириб бўлмайди. Имтиҳонга кириш учун фақатгина паспорт ҳужжат сифадида қабул қилинади. Шунингдек, қора қаламлар, ўчирғич ва газланмаган ичимлик суви ҳам олиб келишингиз мумкин.

    Ручка ёки қоғоз олиб келиш мумкинми?

    —Имтиҳон хонасига ручка ёки қоғоз олиб киришга рухсат берилмайди. Бундан ташқари, ёнингизда металл буюмлар, электрон ашёлар, телефон, смартфон, планшет, соат, озуқа ёки газланган сувлар бўлмаслиги лозим. Сиз фақат қора қалам, ўчирғич ва газланмаган ичимлик суви олиб келишингиз мумкин.

    Агар имтиҳон кунида имтиҳон топширувчи соғлиғининг ёмонлашган сабабли кела олмаса, унга тўлаган пули қайтариб бериладими?

    —Касаллик туфайли имтиҳонга келмаслик ҳолатида, имтиҳондан кейинги беш иш куни ичида касалликни тасдиқловчи маълумотнома (справка) тақдим этилиши ва пулни қайтариш ёки имтиҳонни янги санага кўчиришни талаб этиш учун ариза шакли (форма) тўлдирилиши лозим бўлади. Барча тақдим этилган ҳужжатлар имтиҳонлар бўлими томонидан кўриб чиқилади ва қабул қилинган қарор ёзма равишда электрон почта орқали маълум қилинади. Бунда фақат жиддий касалланиш ҳолатлари кўриб чиқилади. Агар юқорида тилга олинган ҳужжатлар имтиҳондан кейинги беш иш куни ичида тақдим этилмаса, тўланган пул қайтариб берилмайди.

    Имтиҳон натижаларини қачон ва қандай қилиб олиш мумкин? 

    —IELTS натижалари имтиҳон календари бўйича имтиҳон кунидан кейинги 13 кунда соат 12:00 дан кейин эълон қилинади. Барча сертификатлар имтиҳонга рўйхатдан ўтишда ёки имтиҳон кунида кўрсатилган манзилга буюртма хат орқали юборилади. Шу сабабли имтиҳон топширувчилар ўз манзиллари ва почта индексларини аниқ кўрсатган ҳолда тақдим этишлари лозим.

    IELTS топшириш тартибларида қандайдир ўзгаришлар бўлганми? 

    —IELTS топшириш тартибларига ҳеч қандай ўзгаришлар киритилмаган.

    Халқаро сертификат қанча яроқлилик муддатига эга?

    —IELTS сертификати имтиҳон топширилган санадан бошлаб икки йил давомида яроқлилик муддатига эга.

    Имтиҳонга қандай тайёргарлик кўрган мақул?

    Имтиҳонга тайёрланишда ўқитувчи билан ёки ўзингиз мустақил равишда ҳам тайёрланишингиз мумкин. Агар тайёргарликни мустақил равишда амалга оширмоқчи бўлсангиз, Британия Кенгаши сайтида бунинг учун кўплаб ёрдам берувчи ресусрлари мавжуд. Жумладан, IELTS Prep App, IELTS WORD POWER, IELTS 1001 ways мобил иловалари имтиҳонга тайёрланиш учун махсус шароитсиз ҳам тайёрланиш имкониятини беради. Масалан, жамоат транспортида ёки ўқишдаги танаффус пайтларида илова ёрдамида listening (тинглаб тушуниш) ва speaking (oғзаки нутқ), сўз бойлигини ва талаффузни ривожлантириш мумкин. Иловаларни App Store ва Play Маркетдан топсангиз бўлади. Шунингдек, имтиҳондан рўйхатдан ўтган заҳотингиз, сизга Road to IELTS 30 соатлик бепул тайёрланиш учун онлайн курс тақдим этилади. Шахсий маслаҳатим, тайёргарлик пайтида ўзингизга максимал даражада инглиз тили муҳитини яратинг. Бунда сизга инглиз тилидаги фильмлар, қўшиқлар, илмий-оммабоп мақолалар ёрдам беради ва албатта ҳар куни сўз бойлигингизни кенгайтиришга ҳаракат қилинг. Сизга ёрдам тариқасида бизнинг Facebook ва Instagram’даги ижтомоий тармоқларимизда қизиқарли ва сифатли маълумотлар, ўйинлар, видеолар ва мақолалар қўйиб борамиз.

    Ушбу машаққатли ва мароқли йўлда IELTS топширишга бел бoғлаганлар учун омад ва ўз мақсадларингизга эришишингизни тилайман! Британия Кенгаши сизларинг саволларингизга телефон, email ва ижтимоий тармоқлар орқали жавоб беришга тайёр. Сизга ёрдам бера олишимиздан хурсанд бўламиз.

    Маълумот учун:

    Телефон: +998(71) 205-06-60

    Электон манзил: info@britishcouncil.uz

    Реклама ҳуқуқи асосида!

    28.05.2018, 09:00   Изоҳ (0)   68171
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Муборак Рамазон ойи муносабати билан LADA’дан 10 000 000 сўмгача чегирмалар

    25.05.2018, 09:00

    Ўз келажагингизни «Discover Invest» билан биргаликда қуринг

    24.05.2018, 15:00

    Ўзбекистонда эндиликда автосуғуртани уйдан чиқмаган ҳолда расмийлаштириш мумкин

    24.05.2018, 13:36

    Huawei АКТ соҳасида ўзбекистонлик иқтидорлари учун ноёб имкониятни тақдим этмоқда

    24.05.2018, 12:00

    Қўшимча маблағ керакми? Марҳамат — жисмоний шахсларга микроқарз!

    23.05.2018, 09:15

    China Education: 100% лик бепул таълим грантлари (40 та ўрин)

    22.05.2018, 09:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.