Халқаро Букер мукофоти ҳайъати охирги 50 йил мобайнида ушбу мукофотни олган муаллифлар орасидан энг яхшиларини саралаб олди. Бу ҳақда AP хабар бермоқда.
Сўров Букер мукофотининг асос солинишига (1969 йил) 50 йил тўлиши муносабати билан ўтказилмоқда. Ҳайъат аъзолари ҳар бир ўн йиллик учун бир нафардан энг яхши муаллифни танлаб олди. Рўйхатга британиялик адиба Хилари Мэнтел («Бўрилар зали»), канадалик Майкл Ондатже («Инглиз бемор»), америкалик Жорж Сондерс («Линколн бардода»), ҳиндистонлик Видиадхар Найпол («Эркин давлатда») ва британиялик Пенелопа Лайвли («Ой йўлбарси») кирди. Энди улар энг яхши бўлиш учун ўзаро курашади.
Ярим асрнинг энг яхши инглиз тилли муаллифи умумхалқ овоз беришида аниқланади. Овоз бериш натижалари 8 июль куни маълум бўлади.
Букер мукофоти инглиз тилли адабиётдаги энг нуфузли мукофот бўлиб, у дунёнинг ҳар қандай мамлакати фуқаролари бўлмиш муаллифларга инглиз тилида ёзилган энг яхши роман учун берилади. Ғолиб 50 минг фунт стерлинг мукофот пули олади. 2005 йилдан бошлаб Букер мукофоти инглиз тилига таржима қилиниб, кенг сотувга чиққан романларга ҳам берилади.
Изоҳ (0)