Тошкент марказидаги ер ости автомобиллар тураргоҳи 7 миллиард сўм бошланғич нарх билан кимошди савдосига қўйилди, деб ёзади Spot «Кўчмас мулк савдо хизмати» компанияси маълумотларига таяниб.
Эълонда айтилишича, ер ости тураргоҳи Матбуотчилар ва Нуронийлар кўчалари кесишмасида, «Капиталбанк» офиси ва «Пойтахт» савдо маркази қаршисида, ер усти тураргоҳи тагида жойлашган.
Объектнинг умумий майдони — 2,8 минг квадрат метр. Бошланғич нархи — 7,5 миллиард сўм.
Автотураргоҳ «Шарқ» нашриёт уйининг 22 майдаги буюртма хатига асосан савдога қўйилган. Савдолар 27 июнь куни ўтказилади.
Изоҳ (0)