Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Дональд Трамп маъмурияти миллий хавфсизликни ҳимоя қилиш баҳонасида импорт автомобиллар учун божларни 25 фоизга қадар оширишга тайёрланмоқда, деб хабар берди Euronews.

Скриншот: Euronews

Скриншот: Euronews

Бу каби таҳдидларни асослаш учун АҚШ Савдо вазирлиги томонидан тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Мазкур режа айрим ишбилармонларнинг норозилигига сабаб бўлиши мумкин. Жумладан, АҚШ билан ҳамкорлик қилувчи хориж компаниялари, шунингдек, хориж автомобилларини сотувчи америкалик ритейлерлар улар орасида.

Аввалроқ, АҚШ президенти ўзининг Twitter’даги саҳифасига «Буюк автомобиль саноатимиз катта янгиликлар кутмоқда. Сизлар бир неча ўн йиллар давомида хориждаги иш ўринлардан айрилиб, жуда узоқ сабр қилдингиз», дея пост қолдирганди.

Шунингдек, Трамп бир неча бор Америка автомобилларининг Европага экспортига халақит бераётган Европа Иттифоқини ҳам танқид қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар