2018 йилнинг 24 май куни Ташқи ишлар вазирлигида Amnesty International халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти делегацияси Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Мари Стразерс бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Amnesty International ўртасидаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.
Мари Стразерс ва унинг ҳамроҳлари Бош прокуратура, Олий суд, қатор вазирлик, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари вакиллари билан ҳам учрашган.
Эслатиб ўтамиз, Amnesty International делегацияси 2004 йилдан буён Ўзбекистонга биринчи марта келди.
Изоҳ (0)