Фарғона вилояти ИИБ томонидан Қувасой шаҳрида ўтказилаётган «Қорадори-2018» тадбири давомида Сарбозор кўчасида Р.Г. тўхтатилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Аёл қўлидаги целлофан пакетда 1 килограмм 23 грамм марихуана олиб кетаётгани маълум бўлди.
Гиёҳвандлик моддаси далилий ашё сифатида олинди. Суриштирув ишлари кетмоқда.
Изоҳ (0)