Тошкентда саховатли кишилар ойда бир марта эҳтиёжмандларга озиқ-овқатлар тўпламларини тарқатиб чиқади, дея хабар берилади Facebook’даги «Ташкент I vsedaokolo.uz» гуруҳида.
Изоҳлардан маълум бўлишича, бундай акция «Бунёдкор» стадиони автотураргоҳида ўтказилади ва нафақат Рамазон ойида, балки бошқа пайтларда ҳам ташкил қилинади.
Фойдаланувчилардан бири ушбу акцияни Facebook’даги «Саховат» гуруҳи аъзолари ташкил қилиши, улар доимий равишда ва беғараз тарзда ҳар якшанба куни ногиронлар, хасталар, эҳтиёжмандларнинг уйларига бундай озиқ-овқатларни олиб бориб беришини қайд этган. Шунингдек, улар йўқсил беморларга қимматбаҳо дориларни сотиб олишда ҳам ёрдам беради.
Изоҳларда фойдаланувчилар саховатпеша кишиларнинг бундай хайрли ишларини мақтаган, уларнинг кўпчилиги ушбу гуруҳга қўшилиш истагини билдирган.
Изоҳ (0)