• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нукусда педагогика институтининг 37 талабаси ўқишдан четлатилди. Бунга ҳужжатлардаги камчиликлар сабаб сифатида кўрсатилмоқда

    Нукус давлат педагогика институти махсус сиртқи бўлимига ўқишга қабул қилинган, шартнома пулини тўлаган, маълум муддат ўқиган 37 талаба биринчи босқични тугатмай туриб ўқишдан четлаштирилди. «Xabar.uz» мазкур ҳолатга ойдинлик киритишга ҳаракат қилди.

    Фото: «Makan.uz»

    Фото: «Makan.uz»

    Ўқишдан четлатилганлардан бири — Зебо Юсупбаева Ўзбекистон Президенти номига мактуб йўллади. Унда, жумладан, шундай дейилади:

    «Мен, Юсупбаева Зебо Азод қизи, 1990 йил 24 апрелда Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида туғилганман. Сизга бошимизга тушган муаммо юзасидан умид билан мурожаат қилмоқдаман.

    2017 йили Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти махсус сиртқи бўлими бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш йўналишига ўқишга қабул қилинганман. 2017 йил октябрь ойида контракт пулини ўтказиш учун шартнома тузилди. Шартнома талаблари асосида аввал пулнинг ярмини, қолган қисмини эса 2018 йил 1 мартдан олдин керакли ҳисоб рақамига ўтказдик.

    2008 йилдан Элликқалъа тумани халқ таълими бўлимига қарашли 12-мактабда ишлаб келмоқдаман. Оилам, 2 нафар фарзандим бор. Институт томонидан икки марта: 2017 йил 1 ноябрдан 14 ноябргача, 2018 йил 3 январдан 14 январгача ўқишга чақирув маълумотномаси келгач ўқишга бордим. Ўқишга мунтазам қатнашдим.

    2018 йил 14 январда 1-семестрни якунлаб, барча имтиҳонларни топшириб бўлгач, 15 январь куни 2-сессия оралиқ топшириқларини олиб уйга қайтдик. Олган оралиқ топшириқларимни ёзиб тугатиб, 2018 йил 15 мартда топширдим.

    Бундан олдинроқ, 2018 йил 14 март куни менга телефон орқали 15 март куни меҳнат дафтарчамни олиб Нукус давлат педагогика институтига ҳужжатларимга аниқлик киритиш мақсадида чақиришди.

    Ўша куни эрталаб бордим. У ерга жами 37 та талаба таклиф қилинган экан. Борганимиз ҳақида иккита ҳужжатга имзо қўйдириб ҳаммамизни бир хонага киргизишди. Кейин биттадан қўлларидаги рўйхатга асосан бошқа хонага олиб кета бошлашди. Мендан олдин кирганлар негадир йиғлаб чиқишди. Сабабини сўрасам ўқишдан четлаштиришгани ҳамда ариза ёздиришганини айтди. Ўз навбатида мени ҳам чақиришди.

    Бир киши ўзини шу институтнинг ректори К.Оразимбетовман деб таништирди. У ерда яна икки киши бор эди, улар ўзларини таништирмади. Хуллас, институт ректори мени ўқишга қабул қилиш жараёнида иш стажим учун 1 балл юқори қўйилганини, шу сабабли мен ўқишга кира олмаган деб ҳисобланишимни айтди. Ўша пайтдаги аҳволимни сўз билан таърифлай олмайман! Қандай савол берсам ҳам, бу ерда ўқиш учун юқорида кўрсатиб ўтилган қийинчиликларимни айтсам ҳам сўзида қатъий турди. Шу пайт бадиий ижод билан шуғулланишим, кўплаб ютуқларга эришганимни айтсам ҳам тинглашни хоҳламади.

    К. Оразимбетов ҳозир ариза ёзсам тўланган контракт пулларим қайтариб берилишини, июнь ойида суҳбат орқали қайтадан 1-босқичга ўқишга қабул қилинишим мумкинлигини билдирди. Мен ахир унда 5 йил ўқишим керак-ку десам, яна махсус сиртқи бўлимда 3 йилда тугатиб кетишим мумкинлигини айтди. Йиғлаб-йиғлаб ўзимга келиб олиш учун ташқарига чиқмоқчи бўлсам, битта киши ариза ёзмагунимча чиқишга рухсат этилмаслигини айтиб мени бошқа хонага киргизди.

    Ўша хонада икки киши бор эди. Бир киши ‘ўзбекча ёзишни хоҳласанг мана бунга қараб ёзасан’ деб олдиндан компьютерда ёзиб қўйилган қоғозни олдимга қўйди. Ҳаяжондан ўзимга келолмай турганим учун ‘айтиб туриб ёздирайми?’ деди. Кейин ёнимда туриб ёздирди. Ёзиб чиқиб турмуш ўртоғимга бу ҳақда хабар бердим. Турмуш ўртоғим: ‘Аризангни қайтиб ол, мен сени кейинги йил қайтадан ўқишга юбора олмайман’, деди. Хуллас, турмуш ўртоғимнинг гапларини яхшилаб ўйлаб кўриб ўзимга келгач, аризани қайтиб олиш учун ўша хонага кирдим. Стол устида қандайдир дафтар ичида турган аризани олдиму ўша хонадан чиқиб кетдим, ҳеч кимга ҳеч нима демадим.

    Ҳурматли Президент! Биз 37 киши ўша куни Қорақалпоғистондаги халқ қабулхонангизга бориб сизга ариза ёздик. У ердагилар бизни тинглаб ёрдам бўлишини айтишди. Биз сабр қилолмадик, на уйқуда, на бирон ишимизда ҳаловат бор. Шу сабабли тезроқ ёрдам олиш мақсадида виртуал қабулхонангизга мурожаат қилишни лозим топдик. Илтимос, сиздан мадад кутаётган 37 кишидан ёрдамингизни аяманг».

    Биз масалага ойдинлик киритиш учун Нукус давлат педагогика институти раҳбарияти билан боғландик. Ўзини ректор ёрдамчиси деб таништирган ходим бу масала юзасидан институтнинг ҳуқуқшуноси батафсил жавоб беришини айтди. Ҳуқуқшунос Искандер Мурзамбетовнинг маълум қилишича, ҳақиқатан ҳам кўпчилик талабалар ўқишдан четлаштирилган, лекин уларнинг сони хатда кўрсатилганидек 37 нафар эмас, 34 нафар. Уларнинг ҳаммаси турли сабабларга кўра талабалар сафидан чиқарилган.

    Фото: «Xabar.uz»

    Фото: «Xabar.uz»

    — Ўзи шундоқ ҳам чекка ҳудудларда ўқитувчилар етишмаяпти. Maxсус сиртқи таълим тизими ҳам айнан шу муаммони бартараф қилиш учун йўлга қўйилди. Шундай пайтда ўқиб турган талабаларни четлаштиришдан мақсад нима? Ахир ўзларингиз ўша хато дея таъкидланган ҳужжатларни қабул қилиб, яна шу асосда талабалар сафидан четлаштираяпсизлар-ку? — сўраймиз ундан.

    — Биз ҳам бу муаммони яхши тушунамиз. Аммо бу талабаларни четлаштириш институт ташаббуси билан бўлгани йўқ. 2017-ўқув йилига қабул жараёни якунланганидан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан институтимиз фаолияти, хусусан, қабул жараёнига оид ҳужжатлар тафтиш қилинди. Текширув беш ой давом этди. Қабул қилинганлар таълим жараёнига қатнашгани сабаби шу — бу даврда ҳали тафтиш якунига етмаганди. Текширув натижасида 34 талабанинг ҳужжатларида камчиликлар аниқланди, бунга йўл қўйган мутасаддилар суриштирилмоқда.

    Айнан шу тафтиш хулосаларига кўра прокуратура олий таълим вазирлигига тақдимнома киритди ва вазирлик хулоса асосли бўлгани учун бу талабаларни ўқишдан четлаштирди.

    — У ҳолда камчилик институт томонидан ҳам йўл қўйилгани аён бўлади. Нега бу талабаларни четлаштирмаслик чоралари кўрилмади?

    — Биз олий таълим вазирлигига махсус хат билан ҳам чиқдик. Бу талабаларнинг кўпчилиги узоқ туманлардан келишини, ҳудудларимизда ўқитувчилар етишмаслигини батафсил тушунтирдик. Аммо буйруқ ўзгартирилмади.

    Фото: «Xabar.uz»

    Фото: «Xabar.uz»

    Фото: «Xabar.uz»

    Фото: «Xabar.uz»

    Вазиятни ўрганиш жараёнида ҳамма ўзича ҳақ туюлади. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам текширув абитуриентнинг талабаликка қабул қилингунига қадар ўтказилиши мақсадга мувофиқ эмасми? Мутасаддилар йўл қўйган камчилик туфайли талабани айбдор қилиб, ўқишдан четлаштиришни қандай тушуниш мумкин?

    23.05.2018, 20:55   Изоҳ (0)   26515
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сергели туманида чақалоқлар ва болалар ўлими кўпайгани қайд этилди

    23.05.2018, 20:40

    Божхона қўмитаси ҳар чоракда 30 кг дан ортиқ шахсий фойдаланиш учун бож олинмайдиган харидларни чекламасликка қарор қилди

    23.05.2018, 20:11

    Андижонда тадбиркорларга 3 фоизлик имтиёзли кредитлар берилади

    23.05.2018, 17:30

    Фарғонада мактаб ўқувчиси тенгдошини пичоқлади

    23.05.2018, 17:26

    Ўзбекистонда мактаб формасини яратиш учун Жанубий Корея компаниялари жалб этилади

    23.05.2018, 17:19

    Москва давлат университетининг Тошкентдаги филиали талабалари Шавкат Мирзиёевга шартнома пули борасида мурожаат йўллади

    23.05.2018, 16:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.