Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилбар Нажмутдинованинг навбатдаги ташриф ҳудуди Сергели туманидаги 61-оилавий поликлиника бўлди, деб ёзмоқда ЎзА.
Поликлиникада ташкил этилган тадбирда аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича Сергели туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги оилавий поликлиникаларнинг 2018 йил тўрт ойлик иш фаолияти ҳисоботи тингланди.
Туманда рўйхатга олинган ҳомиладор аёллар сони 2018 йилнинг тўрт ойида 1679 нафарни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 187 нафарга ошган.
Туманда 2018 йилда қадар чақалоқлар ўлими ўтган йилга нисбатан иккитага ошга ва ўнтани ташкил қилган, 1—18 ёшли болалар ўлими ҳам иккитага ошиб, 13 тага етган. Бир ёшгача бўлган гўдаклар ўлимининг барчаси туғруқхонада содир бўлган.
Ҳоким ўринбосари бу ўринда тиббиёт мутахассисларини ўз вақтида патронаж, таҳлил ишлари ўтказилмаганликда айблади.
Туманда 730 нафар никоҳланувчи шахснинг тиббий кўрикдан ўтиш вақтида жами 18 та ижтимоий касаллик аниқланган, уларнинг олтитаси руҳий, учтаси наркологик, бештаси ОИТС ва тўрттаси бошқа касалликлар бўлган.
Мутахассислар фикрича, бу муаммонинг сабаби никоҳланувчи шахслар тиббий кўрикдан тўй кунига саноқли кунлар қолгандагина, ҳамма нарса тайёр бўлгач ўтаётганидир.
Танқидий-таҳлил руҳида ўтган йиғилиш сўнггида аҳолининг репродуктив саломатлигини яхшилаш бўйича тегишли таклифлар берилди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Изоҳ (0)