24 май, пайшанба куни россиялик тадбиркор Роман Абрамовичнинг Исроилга фуқаролик олиш учун бориши маълум қилинган. Бу ҳақда Исроилнинг Israel Hayom («Исроил бугун») газетасига таяниб,«ТАСС» хабар берди.
Маълумотларга қараганда, Абрамович Буюк Британия визасини олишда қийинчиликларга дуч келганидан сўнг бу қарорга келган. Тадбиркор бугунги кунда Тель-Авивнинг Неве-Цедек нуфузли туристик туманида уй қурмоқда.
Исроилнинг Globes газетаси 2015 йилнинг апрелида Абрамович Неве-Цедек туманида 25 миллион АҚШ доллари эвазига «Версано» меҳмонхонасини сотиб олганини маълум қилган. Бу — тадбиркор томонидан Исроилда сотиб олинган биринчи мулк. Россиялик миллиардер меҳмонхона атрофидаги 1,5 минг квадрат километр ҳудудни ҳам сотиб олган.
Шунингдек, Абрамович Исроилда 4 та стартап компаниясини ҳам сотиб олган. Компаниялардан бири энг қисқа вақтда қувват оладиган смартфон батареяларини ишлаб чиқаради.
Изоҳ (0)