Калинградда ФХХ томонидан ўтказилган махсус операция давомида россияликларни террорчи гуруҳларга ёллашга алоқадор Марказий Осиёдан бўлган 8 киши қўлга олинди. Бу ҳақда «Klops.ru» хабар берди.
Уларнинг барчаси ИШИД таркибига кирадиган «Жамоат Тавҳид ал-Жиҳод» гуруҳига мансуб бўлгани аниқланди. Эркаклар калининградликларни ИШИД сафига даъват қилиб келган.
Тинтувлар чоғида уларнинг яшаш манзилларидан тарғибот видеоматериаллари бўлган компьютерлар, уяли алоқа воситалари ва жиноий фаолиятда қўллангани тахмин қилинаётган банк карталари аниқланди ва мусодара этилди.
Қўлга олинганларга нисбатан жиноий иш қўзғаш масаласи ҳал этилмоқда. Улардан уч нафари Россиядан бадарға қилинади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)