Пентагон АҚШ коалициясининг қўшинларига зарба бергани ҳақидаги хабарни инкор қилди. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий идораси вакилининг ахборотига таяниб, «РИА Новости» маълум қилган.
«Бизда бу хабарни тасдиқлайдиган ҳеч қандай маълумот йўқ», — деди Пентагон вакили.
Аввалроқ Ливандаги ОАВ АҚШ бошчилигидаги коалициянинг Евфрат ғарбидаги энергетик станция яқинида Сурия қўшинларининг 2 та позициясига зарба берганини маълум қилган эди. Бу ҳудудда коалиция иттифоқчи кучларга ҳаводан ёрдам бериб туради.
Сурия миллий агентлиги SANA ҳарбийлар ахборотига таяниб, АҚШ бошчилигидаги коалициянинг ҳарбий-ҳаво кучлари Дайр-аз-Зор ҳудудидаги Сурия қўшинларининг марраларига ҳужум қилганини маълум қилган.
Изоҳ (0)