Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Санкт-Петербургдаги Пулково аэропортида Ўзбекистон куни нишонланди, деб хабар қилмоқда Sputnik аэропорт матбуот хизматига таяниб.

Фото: «Karpovka.com»

Фото: «Karpovka.com»

Тадбир «Ўзбекистон ҳаво йўллари» компанияси ва Санкт-Петербург аэропорти ҳамда «Аэротур» компанияси ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Меҳмонларга Регистон мажмуаси тасвирланган плакат олдида суратга тушиш, Ўзбекистон мевалари ва таомларидан татиб кўриш таклиф қилинди.

Йўловчилар олдида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» вакили Зафар Саидазимов ва аэропорт мутахассиси Анна Никифорова нутқ сўзлади.

Тадбирнинг расмий қисми якунланганидан сўнг меҳмонлар олдида «Баҳор» ансамбли ўзбек миллий рақсларидан ижро этди, аэропорт тарихида илк бор ўзбек миллий либослари намойиш қилинди.

Аэропорт залида жамланган йўловчиларда ушбу тадбир катта қизиқиш уйғотди, улар айниқса Ўзбекистонга уюштириладиган сайёҳлик дастурлари билан қизиқди, дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар