Америкалик фотограф Кевин Эби эндигина қуённи тутган тулкига бургут ҳужум қилган жараённи видеога олишга муваффақ бўлди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Бургут ва тулки олишуви Вашингтон штатидаги Сан-Хуан ороли миллий боғида юз берди.
Видеода йиртқич қушнинг тулкининг оғзидаги ўлжага ташланаётганини кўриш мумкин. Рақиблар бир неча метр баландликка кўтарилиб олишади. Натижада ҳолдан тойган тулки ерга қулади, бургут эса қуённи олиб учиб кетди.
Изоҳ (0)