Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Ўзбекконцерт» давлат муассасасида санъаткорларнинг тўй-маросимларда иштирок этиши масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалининг «Давр» информацион дастури хабар бермоқда.

Йиғилишда дабдабали тўй-маросимларни чеклаш ишлари доирасида битта тўйда нечта хонанда қатнашиши мумкинлиги масаласи ҳам муҳокама қилинган. «Битта тўйда битта санъаткор бўлиши керак» мазмунидаги таклиф кўзга кўринган санъаткорлар томонидан ҳам кўп маъқулланмаган.

Ўз навбатида, Ўзбекистон халқ артисти, маданият вазири биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков тўйлар чекланадиган бўлса, санъаткорларнинг муаллифлик ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда даромад топиши учун шароит яратиб бериш адолатдан бўлишини таъкидлади.

Жаҳонда бундай — тўй орқали тирикчилик қилиш амалиёти йўқ. Санъаткорнинг тирикчилик манбаи фақат тўй эмас. Аслида, муаллифлик ҳуқуқидан фойдаланиб даромад топади. Шунда адолат ҳам бўлади.

Агар санъаткорлар муаллифлик ҳуқуқи ортидан кун кечирадиган бўлса, биринчидан, санъатнинг сифати яхшиланади, ҳамма ўзининг устида ишлайди, рақобат пайдо бўлади.

Ёшлигимиздаги тўйлар, қайсидир маънода, тажриба мактаби ҳам бўларди. Чунки санъатнинг мухлиси шунга лойиқ мухлис эди, қўшиқчига катта талаб қўярди. Қўшиқчининг сифатини оширишга хизмат қиларди.

Бугунги тўйлар эса сифатни туширишга хизмат қиляпти. Энг бачкана қўшиқларни талаб қиляпти.

Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон халқ артисти, маданият вазири биринчи ўринбосари

Йиғилишда қатнашган сенаторлар муаллифлик ҳуқуқини янада такомиллаштириш борасидаги ҳуқуқий асосларни қайта кўриб чиқиш фурсати етганлигини эътироф этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар