Японияда Ўзбекистон маданияти ва санъати кунлари бошланди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Тадбирда иштирок этиш учун ўзбекистонлик бир гуруҳ санъаткорлар Токиога йўл олди. Улар 22 майга қадар Токио, Нагоя ва Осака шаҳарларида бўлиб ўтадиган маданий-маърифий тадбирларда иштирок этади.
Тадбирнинг илк куниёқ Япония саҳнасида янграган Ўзбекистон халқ артистлари Муножот Йўлчиева, Зулайхо Бойхонова ижросидаги «Чароғон Ўзбекистоним!», «Мустаҳзод», «Бўлмаса бўлмас» сингари қўшиқлар, халқаро танловлар ғолиблари Умид Исроилов, Фарангиз Шамсиева, Роҳила Рўзимова, Анвар Собиров, «Сурхон» гуруҳи, «Мумтоз наво», «Гавҳар» рақс ансамбларининг чиқишлари мезбонларда катта таассурот қолдирди.
Изоҳ (0)