Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик кўламини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш, икки томонлама тадбирлар ўтказиш, ҳарбий кадрларни профессионал тайёрлаш сингари масалалар муҳокама қилинди.
Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Сергей Шойгу Шавкат Мирзиёевга Россия раҳбари Владимир Путиннинг самимий саломини ва эзгу тилакларини етказди.
Изоҳ (0)