Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Жорий йилнинг 20 май куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси янги Boeing-787 Dreamliner’да «Тошкент—Москва—Тошкент» йўналиши бўйича биринчи парвозни амалга оширди. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК матбуот хизмати

Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК матбуот хизмати

Тошкентдан «орзу лайнери»да 244 нафар йўловчи парвоз қилиб, қайтишда 259 нафар йўловчи учиб келган.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК 2016 йил сентябрь ойидан Boeing-787 Dreamliner самолётининг тижорий эксплуатациясини бошлаган. Бугунги кунда ушбу русумдаги иккита лайнерда Дубай, Истанбул, Тель-Авив, Сеул, Франкфурт, Москва, Куала-Лумпур, Сингапур ва Нью-Йоркка қатновлар амалга оширилмоқда.

Яқин кунларда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг учинчи Dreamliner’и ҳам узоқ масофаларга трансатлантик қатновларни бажариши режалаштирилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар