Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси «Обод хонадон – юрт кўрки» лойиҳаси доирасида Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманининг Қорағуппа қишлоғида истиқомат қилувчи Дилшод Қувонов хонадонини қайта реконструкция қилиб, таъмирламоқда, деб ёзади ЎзА.
Дастлабки ҳисоб китобларга қараганда, ушбу хонадонни кўркам ҳолга келтириш учун 30 миллион сўмдан зиёдроқ маблағ талаб этилади. Федерация маблағлари ҳисобидан таъмирланаётган ушбу турар жойда таъмирлаш ишлари бошланди. Аввало хонадоннинг эшик ва деразалари янгиланиб, том ва пол қисми ҳам ўзгартирилади. Уйнинг ҳовли саҳнида ҳам баъзи қулайликлар яратилиши мўлжалланмоқда.
Бундан ташқари, ушбу лойиҳа доирасида федерация маблағлари ҳисобидан тўлиқ таъмирдан чиқарилаётган Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Марказий қўрғон маҳалласида истиқомат қилувчи, ижтимоий ҳимояга муҳтож Бойтурсин Сайфуллаев хонадонида таъмирлаш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда.
Федерация ушбу хонадонни сифатли таъмирлаш, маҳалланинг намунали хонадонларидан бирига айлантириш, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишга кўмаклашишни режалаштирган.
Изоҳ (0)