Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси прокуратура органлари тергов фаолияти юзасидан маълумот берди.
Прокуратура органлари томонидан жиноят ишлари бўйича дастлабки терговни амалга оширишда қонунийликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган, дейилади хабарда.
Жумладан, 2018 йилнинг 4 ойида прокуратура органлари томонидан 1867 та жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври (2445)га нисбатан 578 тага (23,7%) камайган. Шундан 2337 (3463) нафар шахсга нисбатан 1518 (2197) та жиноят иши судга юборилиб, ўтган йилга қараганда 679 тага (31%) камайган.
Шу даврда 315 (249) та жиноят ишининг тергови, шу жумладан 222 (152) таси ЖПКнинг 364-моддаси 1-қисми 1-банди (иш бўйича айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахс аниқланмаган), 86 (90) таси шу модданинг 1-қисми 2-бандига (айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган) асосан тўхтатилган бўлиб, бу кўрсаткич тергов қилинган жами жиноят ишларининг 16,7 (11,3) фоизини ташкил этади. Бундан ташқари, ҳисобот даврида 349 (248) та жиноят ишининг тергови, шу жумладан 163 (145) таси ЖПКнинг 83-моддаси (реабилитация учун асослар), 186 (103) таси 84-моддасига (айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асослар) асосан тугатилган бўлиб, бу кўрсаткич тергов қилинган жами жиноят ишларининг 18,6 (10,1) фоизини ташкил этади.
Изоҳ (0)