2018 йилнинг 14—20 май кунлари Урганч шаҳрида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон—Туркманистон ҳукумуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув давомида Ўзбекистон—Туркманистон давлат чегарасининг айрим участкаларида биргаликда ўтказилган топографик-геодезия дала ишларининг натижалари кўриб чиқилди ва уларни 2018 йилга мўлжалланган режа жадвали асосида давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Музокаралар дўстона ва ўзаро тушуниш муҳитида бўлиб ўтди. Учрашув якунига кўра баённома имзоланди.
Изоҳ (0)