• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ЎзА: Ногиронлар жамиятда бегона бўлиб қолмоқда

    ЎзА миллий ахборот агентлиги жамият эътиборидан четда қолаётган одамлар — ногиронлар ҳақида мақола эълон қилди. Уни тўлиғича келтириб ўтамиз.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    15 ёшли Умиджоннинг ота-онаси туғма кар-соқов. Синглиси Ширин, укаси Аслбекда бундай нуқсон йўқ. Шундай бўлса-да, улар карлар учун қурилган ётоқхонада яшашга маҳкум. Балки бу ётоқхонада яшаш учун етарли шароитлар бўлганида, уларнинг гулдек юзида ғам-алам бўлмасмиди?

    — Ўймакорликни ўрганиш учун тўгаракка бораётгандим, – дейди Умиджон. – Бунинг учун ҳар ойга юз минг сўм тўлаш керак. Бунга ота-онамнинг имкони йўқ. Уларнинг ҳар иккаласи ишлагани учун, маҳалла кам таъминлаган оила, деб справка бермади. Агар шу қоғоз бўлганда мени тўгаракка қабул қилишарди. Ҳозир уйда синглим ва укамнинг дарсини қилдириб, уларга қараб ўтираман.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Қизиқ, ота-она ногирон, уч фарзанд билан ётоқхонанинг бир хонасида амал-тақал яшаётган бўлса-ю, кам таъминлаганлар қаторига кирмаса. Унда бундай эътирофга ким сазовор бўлар экан-а!?. Балки белгиланган меъёрларни, қандайдир нормаларни ўзгартириш вақти келгандир. Ахир ҳаётий ҳақиқатлардан кўз юмадиган даврдан ўтаяпмиз. Мутасаддилар, қонуншунослар ҳам ўйлайдиган масала бу.

    Шу ўринда айтиш керакки, ётоқхонанинг бир киши яшаши учун мўлжаллаб қурилган хоналарида қирқдан зиёд болалар ота-онаси билан яшамоқда.

    Анвар саккиз ёшда. Артём 3-синфда ўқийди. Ойбек ўн ёшда. Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин. Улар билан суҳбатлашсангиз, ҳар бирининг ўзига хос орзулари бор. Орзулари турлича бўлса-да истаклари ягона. Бу – алоҳида ошхонаси, навбат бўлмайдиган ювиниш хонаси, олдида болалар майдончаси бор уйда, ўз оиласи билан бахтли яшаш.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ахир, бу болалар ақлини танибдики, ҳожатхонаси, ошхонаси, ювиниш хонаси умумий бўлган, 1958 йилда қурилган ётоқхонада юзини ювиш учун ҳам навбат кутиб яшаб келмоқда.

    Қарийб 60 йил ичида нураб, тўкилаёзган тўрт қаватли ётоқхона ҳаёти мазмунсиз бир бўшлиқ домига сингиб кетаётгандек гўё.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Орзуим доктор бўлиш эди

    Бундан 27 йил аввал дунёга келган Гўзал ота-онаси кар-соқов эканидан бехабар эди. Йиллар давомида сўзга чечан қизалоқ бўлиб ўсди. Бошқа болалар каби ота-онаси уни ҳам эркалаб чақиришини ҳар қанча истамасин, бундай бахт унга насиб этмаган экан. Тақдир ҳукмига бардоши етиб-етмай вояга етаётган қизалоқ улғайиб, ақлини танигани сари ота-онасига қараб, юраги эзилар, қалби оғриқ ва аламдан йиғларди.

    Йиллар ўтди. Касб-ҳунар коллежига ҳужжат топшириш вақти келганида Гўзал Тошкентга бориб тиббиёт йўналишида таҳсил олиш истагини билдирди, аммо унга омад кулиб боқмади. Қаршига қайтиб кетди. Уч йилдан сўнг ТошМИга ҳужжат топширди. Омадсизлик бу гал ҳам унга ҳамроҳ бўлди. Курашга бел боғлаган Гўзал ортга қайтишни истамасди. У репетиторда таҳсил олишни бошлади.

    Гўзал ёлғиз фарзанд бўлгани сабабли ота-онаси ундан хавотир олар, қиз ҳам уларни қандай ҳаёт кечираётганини ўйлаб ташвишланарди. Фарзанди учун ҳамма нарсага тайёр ота-она 2008 йилда Тошкентга келди. Улар карлар жамиятининг 1-сонли ётоқхонасига жойлашди. Шу ердан иш ҳам топилди. Она — фаррош, ота — боғбон бўлди.

    Кетма-кет омадсизликка учрайверган Гўзал 2012 йилда таслим бўлди. У сурдо-таржимон сифатида фаолият юритишга қарор қилиб, Ўзбекистон карлар жамиятидан рухсатнома ва сертификат олди. Ахир, у тайёр таржимон эди-да. Бу вақтда отаси оламдан ўтиб, оилани таъминлаш унинг зиммасида қолди.

    Дунёда яхши одамлар бор бўлсин. Яшнобод туманидаги автомактабда имконияти чекланган болалар учун ўқув машғулотлари йўлга қўйилди. Гўзални уларга дарс бериш учун таклиф қилишди.

    — Онам гапирмаса-да дунёда юз бераётган воқеаларга жуда қизиқади. Онам ҳам ён-атрофимдагилар ҳам «Давр», «Ахборот», «Замон» каби кўрсатувлар, айрим сериалларни сурдо-таржимаси бўлишини жуда хоҳлайди, – дейди Гўзал.

    Гўзалнинг ота-онасини даволаш, уларни ва шундай беморларни тилга киритиш борасидаги орзуси амалга ошмади. Балки, кўрсатувларнинг сурдо-таржима билан берилиши ҳақидаги орзуси амалга ошар... Тағин ким билсин.

    Тўкин ҳаёт эмас, шунчаки оддий ҳаёт кечиришни истаётганлар

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Бобошер Аннаев — у ҳам шу ётоқхонада яшайди. Бобошер автоҳалокатга учраганда ўттиз ёшли, кучга тўлган йигит эди.

    — Бахтсиз ҳодиса туфайли мана уч йилдирки, қўлтиқтаёқдан ажрала олмайди. Уч юз минг сўмдан ортиқроқ пенсия пулини нимага етказишга ҳайрон, доригами, озиқ-овқатгами ва ёки ётоқхона учун тўлашганми?..

    Янги уст-бош олмаганига ҳам мана йиллар бўлиб кетди. Ҳа, юролмаса, ногирон бўлса, янги кийим нега керак? Хабар оладиган ота-онаси, яқинлари ҳам йўқ. У чин етим.

    — Йўл четида турганимда машина келиб, урилди, – дейди Бобошер. – Уч ой касалхонада ётдим. Аввалига ҳайдовчи хабар олиб турди. У мансабдор инсоннинг фарзанди экан. «Ўзим сизни даволатаман, фақат судда даъвоим йўқ, деб ёзиб беринг, илтимос, қамалиб кетмай», деб ялинди. Айтганини қилдим. Шу тариқа суддан чиққач, уни қайтиб кўрмадим. Оёғимда биринчи операцияда қўйилган, етти ойдан кейин олиниши керак бўлган темир ҳали ҳам турибди. Уни операция қилиб, олдириш учун пулим йўқ. Агар ўз вақтида иккинчи ва учинчи жарроҳлик амалиётини ўтказганимда ҳозирда соғайиб кетган бўлардим. Кимдир айтган-ку: «Ҳамма нарса барбод бўлган тақдирда ҳам ҳали олдинда келажак бор», деб. Менинг ҳам ҳамма нарсам барбод бўлди фақат умидим қолди, холос.

    — Бобошерни ногиронлар уйига ўтказиш учун ҳужжатлар йиғяпмиз, – дейди ётоқхона бекаси Замира Сафарова. – У ерда шароит яхшироқ. Карлар жамияти бу йигитга кўмак бера олмайди. Яқинда Ўзбекистон Қизил ярим ой жамиятидан келиб, Бу йигитнинг аҳволини кўришди. Ҳозир уларнинг кўмагида операция ўтказилишини кутяпмиз. Туман кенгаши депутати ва прокурор биздан хабар олиб турибди.

    Тошкент шаҳрида 300 минг сўм билан оила боқиб бўладими?

    Халқ депутатлари Олмазор туман кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоси Бахтиёр Сагатов билан бу борада суҳбатлашдик.

    — Биз Олмазор тумани 2-сектор раҳбари, туман прокурори билан ҳамкорликда Ўзбекистон карлар жамиятига қарашли 1-сонли ўқув ишлаб чиқариш корхонаси ётоқхонасида эшитиш ва гапиришида нуқсони бор фуқаролар учун бепул тиббий кўрик ташкил этдик, – дейди депутат. – Бу ерда йиллар давомида жуда кўплаб муаммолар йиғилиб қолган. Мисол учун қанча вақтлардан буён тиббий кўрикдан ўтмаганлар жуда кўп. Улар шифокорга касалини тушунтириб бера олмагач, таржимонсиз бормайди. Яна бир жиддий масала уларнинг доимий рўйхатга олинмагани. Ётоқхонада туғилиб, ўсиб, шу ерда оила қуриб яшаётганлар ҳам бор.

    Эшитиш ва гапиришида нуқсони бор ёшлар учун энг оғир масала уларни касбга йўналтириш ва ишга жойлаштириш бўлиб тургани ҳақида куюниб сўзлаган депутат яна баъзи бир ҳолатларни ҳам санаб ўтди.

    — Эшитиш ва сўзлаш қобилияти бўлмагандан кейин инсоннинг бор кучи билагига йиғилади, – дейди Бахтиёр ака. – Бу инсонлар жуда бақувват. Негадир, уларга меҳнатга лаёқатсиз, иккинчи гуруҳ ногирони деган ҳужжат берилади. Бундан инсонларга эса ишлашга рухсат берилмайди. Меҳнатга лаёқатсиз ёзувини кўрган ҳар қандай корхона ҳуқуқшуноси ишга олишдан воз кечади. Йўқса, текширув келса, бундай ҳужжат билан ишга олгани учун катта солиқ тўлайди.

    Хўп. Пропискасиз, ишсиз, ҳунарсиз, забонсиз, давлат берадиган уч юз минг сўмдан зиёдроқ маошга оиласини тебратаётган инсон нима қилади?.. Бир амаллаб автотураргоҳга ёки бозорда арава судрашга жойлашади. Бундай ишни топиш ҳам ҳаммага насиб этмайди. Шу ҳолатда бу инсонлар уй олиши мумкинми. Йўқ, улар ҳатто арзон уйларни ҳам олаолмайди. Ёрдам беришга ҳаракат қилиб кўрдим. Жойлардаги вакиллар билан гаплашсам «Ака, эсингиз жойидами? Уларнинг тайинли иш жойи, пропискаси йўқ бўлса, эртага бу уйларни тўловини қандай тўлайди. Узр ёрдам беролмаймиз, уларга тегишли ҳеч қандай ҳужжат йўқ», деб эшитишни ҳам истамайди. Шундай бўлгач, бу одамлар жамиятда бегона бўлиб қолмоқда.

    Мутасадди раҳбар кар-соқовларни «дангасалар» деб атади

    Ётоқхонадаги ачинарли аҳволни кўргач, уларнинг иш шароити билан ҳам яқиндан танишиш учун Тошкентдаги карларнинг 1-сон ўқув ишлаб чиқариш корхонасига бордик. Корхона раҳбари Анвар Салимов бизни шарт-шароит билан таништирди. Бир гектар майдонда жойлашган бино иншоатларнинг аҳволини кўриб, ўтган асрларга тушиб қолгандек бўлдик.

    Салимовнинг айтишича, бу ерда 300 тадан ортиқ ишчи ўрни ташкил қилиш имкони бор экан. Айни вақтда эса салфетка, мебель ишлаб чиқариш цехларида 66 ишчи, шундан 43 нафар кар-соқов меҳнат қилаётганини айтди. Афсуски, биз уларнинг ўнга яқинини кўрдик халос.

    Корхона ҳудудидаги бир қатор бинолар ижарага берилгани, уларда қизғин иш бораётгани бизни қизиқтирди. Сақич, ҳаммом учун ванна ишлаб чиқарилаётган цехлар ва ёнида бир нечта хорижда ишлаб чиқарилган қимматбаҳо автомобиллар турган тарафга ўтишга Салимов изн бермади: «У ерлар ижарага берилган, ўтиш мумкин эмас».

    Корхона раҳбарини саволга тутамиз. Ётоқхонани кўрдик. Шароитлар қониқарсиз? Камига иссиқ сув ҳафтасига бир марта берилар экан?

    Раҳбар бу гапларимизни рад этади. Яқиндан бошлаб, иссиқ сув ҳафтасига уч марта берилаётгани айтиб, харажатларни тўлаш корхонага қимматга тушаётганини маълум қилади. «Ўзлари уч юз минг сўмдан зиёдроқ пенсия олаётган бўлса-да, ҳар бир оила ойига 100 минг сўмдан ижара пулларини тўлаётган бўлса, наҳотки шу камлик қилса?», деган саволимиз эса жавобсиз қолди.

    Анвар Салимовдан ишчиларга қанча маош тўланишини сўраганимизда 400—500 минг сўмдан, деб жавоб берди. Ётоқхонадагилар 250—300 минг маош берилади, шунинг учун биз бошқа жойдан иш қидиришга мажбур бўляпмиз, дегани ҳақида айтиб берганмизда, «Эй, бу гаплар ёлғон, улар ўзи дангаса», деб қўл силтаб қўя қолди.

    Қорни тўқнинг қорни оч билан иши йўқми?

    Корхонадан саволларга жавоб топиб эмас, янада кўпроқ саволлар билан қайтдик. Наҳотки, Президентимиз ҳар бир инсон ҳақида қайғуриб, «Халқимиз эртага, келажакда эмас, бугун яхши яшаши керак», деб таъкидлаб турганда эшитиш ва гапиришида нуқсони бор фуқароларга ювиниш учун ҳафтасига бир марта иссиқ сув бериш қайси ақлга сиғади? Корхона раҳбари ёки Ўзбекистон карлар жамиятини бошқараётган мутасаддилар ана шундай шароитда бир кун бўлса-да яшай оладими?

    Масаланинг илдизига чуқурроқ кириб бориш истагида кар-соқовларнинг таълим олиш жараёни билан ҳам қизиқдик.

    — Тошкент шаҳрида 102 ва 106-сонли мактаблар имконияти чекланган болаларга мўлжалланган, – дейди Ўзбекистон карлар жамияти бош мутахассиси Марғубжон Иноғомов. – Бу ерда улар меҳнатга ўргатилади. Асосан тикувчи, мебелчи ва пойабзал таъмирловчи усталар тайёрлаймиз.

    Қизиқ, нега бу қадар тор доирадаги касблар ўргатилади? Уларнинг бошқа соҳаларга лаёқати йўқми?

    Бу саволларга жавоб йўқ. Лекин яна бир масала юзага келди.

    — Ўзбекистонда 23 минг нафар кар-соқов бўлса-да, уларга атигина 50 нафар сурдо-таржимон бор, – дейди жамиятнинг сурдо-таржимони Гулнора Маҳкамова. – Ҳеч бўлмаса, уч юзта ана шундай таржимон керак. Бундай мутахассисларни тайёрлаш осон эмас, буни тушунамиз. Лекин муаммонинг ечими сифатида эшитиш ва гапиришида нуқсони бор фуқароларнинг фарзандларини мактабда ўқитиш билан бирга сурдо-таржимон қилиб тайёрласа бўлади. Ахир сўзлаша оладиган бу болалар ота-онасига тайёр таржимон-ку. Агарда уларга сертификат берилса, улар бошқаларга ҳам ёрдам беради. Шу тариқа бир муаммонинг осон ва арзон ечими топилади.

    Пойтахтнинг юрагидаги туманда жойлашган бу ётоқхона мисолида йиллар давомида ечимини кутаётган шу қадар кўп масалага дуч келдикки, гапни қайси биридан бошлаб, қайси бирида ниҳоялашни билмай, анча бошимиз қотди. Имкон даражасида ойдинлик киритишга ҳаракат қилдик.

    Энг аччинарлиси, бу ҳали Тошкентдаги, шароитлари яхши вилоятдагилар интилаётган ётоқхонанинг аҳволи. Шаҳарнинг қоқ марказидаки, аҳвол шундай бўлгач, бошқа ҳудудлардаги вазиятни ўзингиз тушуниб олаверасиз.

    Энг қизиғига энди келдик. 1994 йилдан буён эшитиш ва гапиришида нуқсони бор фуқароларнинг бирортаси доимий рўйхатга олинмаган, уй-жой билан таъминланмаган. Фақат гапира олмагани учун меҳнатга лаёқатсиз, дея арзимаган пенсия тайинлаб, уларнинг меҳнат қилиш имкониятига ҳам қоидаларга биноан чеклов қўйилган. Ўзбекистон карлар жамиятининг масъуллари эса негадир жим тураверган.

    Биз ўрганиб чиққан муаммолар ҳақида аслида улар жар солиши, ҳаммани эътиборини тортиши керак эмасмиди..?

    Сайёра Шоева

    21.05.2018, 10:47   Изоҳ (0)   17614
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги янги инспекция бўш иш ўринларига танлов эълон қилди

    21.05.2018, 10:25

    «Islom.uz»: ҳар хил баҳоналар ўйлаб топиш ва рўза тутишга қўрқиш керак эмас

    21.05.2018, 10:15

    Жомбойда юз берган ёнғиндан сўнг меҳмонга келган эркакнинг жасади топилди

    21.05.2018, 10:08

    «Islom.uz» устоз Салоҳиддин домла Шарипов номидан чиққан ёлғон хабарларга раддия берди (видео)

    21.05.2018, 09:54

    Польша ўзбекистонлик 3 минг нафар қурувчини ишга қабул қилиш имкониятини кўриб чиқади

    21.05.2018, 09:46

    Ўзбекистонда ҳарбийларнинг фарзандларига ўқишга киришда қандай имтиёзлар берилмоқда?

    21.05.2018, 08:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25

    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

    Реклама | 7 июн, 18:00

    Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди

    Спорт | 7 июн, 18:04

    Шавкат Мирзиёев хорижий инвесторлар делегациясини қабул қилди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:51

    Келгуси ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:35

    Сурхондарёда ЙПХ ходимлари қочишга уринган ҳайдовчига куч ишлатди (видео)

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:00

    Роналду клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этадими? Футболчининг ўзи бу ҳақда гапирди

    Спорт | 7 июн, 16:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.