• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Уй ижараси учун берадиган пулимизни Ипотека кредити учун тўласак бўлмайдими?

    ЎзА Тошкент шаҳарида вақтинчалик прописка борасида ҳамон бирор-бир енгиллик амалга оширилмаётгани борасида мақола эълон қилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Апрель ойидан Тошкент шаҳрида вақтинчалик прописка бўйича енгилликлар берилади, деб қувонган эдик. Аммо, мана, апрель тугул май ойининг ярмидан ўтдики, бу борада бирор янгилик бўлмади.

    Вақтинчалик пропискамнинг муддати тугагани учун яна туман ички ишлар бўлимига йўл оламан. Ижарада турган уйнинг эгасини чақириб, ҳужжат тўплашга киришаман. Тушгача навбат кутиб, хунобим ошади. Уй соҳибининг энсаси қотади. Навбатимиз келгач, амаллаб ҳужжатларни топширамиз. Ички ишлар ходими вақтинчалик рўйхатга олиш муддатини бу гал 5 ойга чўзишини айтади. Сабабини сўрасам, ижара шартномамнинг муддати 5 ойда тугашини пеш қилади. Индамай рози бўламан. Уй эгаси ижара ҳақини кечиктирмай олиб боришимни тайинлаб, мен билан хайрлашади...

    Апрель ойидан Тошкент шаҳрида вақтинчалик прописка бўйича енгилликлар берилади, деб қувонган эдик. Аммо, мана, апрель тугул май ойининг ярмидан ўтдики, бу борада бирор янгилик бўлмади.

    Белгиланган лойиҳаларга ижро учун масъуллар – Адлия вазирлиги, Ички ишлар, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари, Бош прокуратурага 20 мартгача муддат берилганди. Бироқ ижродан дарак йўқ. Ҳали ҳамон пойтахтга келган меҳмонлар 3 кундан кўп туриб қолса, хавотир билан юрибди. Ишлаётганлар ижара шартномаси тўғрилаш учун нотариусларда навбат кутмоқда, вақтинча пропискаси тугаганлар жарима тўламоқда ва ҳоказо ноқулайликлар давом этмоқда. Ҳалигача Ўзбекистонда яшаб туриб, пойтахтимизда эмин-эркин ишлаш, яшаш, саёҳат қилиш имкониятидан маҳруммиз.

    2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 28-бандида фуқароларни доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш (ҳисобга олиш) тартибини соддалаштириш, уларнинг мамлакат ҳудудида эркин ҳаракатланиш ҳамда меҳнат қилиш ҳуқуқларини таъминлаш назарда тутилган эди. Мазкур банд юзасидан юртдошларимиз энг кўп мулоҳаза ва таклифлар билдиргани ҳам рост. Чунки бу нафақат пойтахт аҳолиси, балки ҳар бир юртдошимизга дахлдор муаммо.

    Мен ҳам шу масалада ўз фикримни билдириб, қуйидагича изоҳ қолдирган эдим. «Беш йилдан зиёд Тошкент шаҳрида вақтинчалик рўйхатда туриб, муқим жойда ишлаётганларга ипотека кредитлари асосида уй олиш учун рухсат бериш керак. Қанчадан-қанча яхши кадрлар Тошкент шаҳрида олган ойлигини фақат ижара уйи учун сарфлаб, бири икки бўлмаяпти».

    Дарҳақиқат, шундай. Мана, ўзимдан мисол келтирай. Оилам билан 1 хонали уйда ижарада турамиз. Ҳар ойда уйнинг эгасига кечиктирмасдан 1 миллион сўм тўлайман. Бундан ташқари, коммунал тўловлар учун ҳам 100 минг сўм бераман. Ҳалиям, мен турган уйнинг шароити яхши эмаслиги, ҳамма жиҳозларни ўз ҳисобимдан олганим учун шундай арзон қилиб қўйган. Йўқса, янаям нархи ошиб кетаверади. Энди тасаввур қилинг, ойма-ой ҳисобласак, бир йилда 13 миллион 200 минг сўм тўлашимга тўғри келмоқда. Бу ўн йилда 132 миллион дегани, шундайми? Асло ундай эмас. Уй ижараси нархи йилдан йилга ошиб бормоқда ва 10 йиллик ижара ҳам камида 200 миллиондан кам бўлмаслиги аниқ. Бу сумма энг минимал қийматда ҳисоблаганда шундай. Бундан ташқари, ижара шартнома тузиш, ҳар 6 ойда вақтинчалик рўйхатга қўйиш, ижарачи билан келишолмай қолиб, янги уйга кўчганда маклер ва юк машинаси хизматидан фойдаланиш каби харажатлар ҳам бор.

    Тўғри, бизнинг ортимиздан кимлардир даромад кўряпти, оиласини боқяпти. Аммо шу фойдани давлат кўрса бўлмайдими? Ипотека кредити асосида уй олиш имконини яратиб, Тошкентнинг доимий аҳолиси билан тенг ҳуқуқли қилиб қўйса, биздан-да уйга муҳтож одам топилармикан? Ижара учун бераётган (кўп ҳолларда ноқонуний) пулимизни Ипотека кредити учун тўласак, ўн йилга ҳам бормасдан қоплаб юборишимиз тайин. Бу ҳам банкка, ҳам бизга фойда эмасми?

    Яна бир масалага алоҳида эътибор қаратилишини истардим. Мен «беш йил давомида ишлаётган», деганимда фақат доимий равишда муқим жойда давлатга солиқ тўлаган ҳолда фаолият кўрсатаётган фуқароларни назарда тутгандим. Бинобарин, беш йилдан бери ишлаётган одам ўз ишини пойтахтсиз тасаввур қила олмай қолади. Вақтинчалик рўйхатда туриб бўлса-да, умрининг охиригача ишлайверади. Тегишли солиқ инспекциялари орқали ана шундай фидойиларни аниқлаш қийин бўлмаса керак. Ана шунда сохта ҳужжат тўғрилаб, бирор ташкилотга «ишлади», деб печат бостириб олиш каби найранглар ўтмайди.

    Прописка ҳақида куюниб гапирсам, баъзилар эътироз билдирди. «Тошкентга бунча осилмасдан ўзингнинг вилоятингга бориб ишласанг, ҳудудингни ривожлантирсанг бўлмайдими? Ахир, ҳамма жойда бир хил шароит яратамиз деяпмиз-ку. Чекка-чекка ҳудудларни ҳам ривожлантиришни мақсад қилганмиз-ку».

    Тўғри, ҳар ким аввало ўзининг туғилиб ўсган жойини обод қилиши керак. Лекин шундай мақсадлар борки, унга эришиш учун фақат пойтахтдагина ишлаш керак бўлади. Бутун республика бошқаруви пойтахтда бўлгандан кейин, (давлат ва нодавлат ташкилотда ишлаётган кадрларнинг аксарияти вилоятликлар) унга интилиш дунёнинг барча мамлакатларида ҳам шундай кучли. Баланд чўққини кўзлаган бургут ҳар қандай қаршилик, қаҳратонни писанд этмайди. Беш йилдан зиёд вақт давомида Тошкентда вақтинчалик прописка билан, ижарама-ижара, арзимаган ойликка ишлаб, кечаси, дам олиш кунлари мардикорлик қилиб кун кўраётган ўз иқтидорини, истеъдодини намоён этиш учун тиришаётганларни кўрсам, ана шундай парвоз қилаётган бургутлар кўз ўнгимга келади. Чунки уларнинг ҳатто қачон уй-жой қилишию, қачон доимий рўйхатга олиниши ҳам номаълум. Шундай бўлса-да, ўз мақсадидан чекинмайди, бир йилда икки-уч марта ота-онасидан хабар олгани қишлоғига борса боради, бўлмаса йўқ. Шундаям бир совға олишга пули етмайди. Аммо кўнгли доим хуш. Чунки унинг мақсади олий, кўзлаган марраси бор. Шу юрт учун холис хизмат қилишдек улкан орзуси кўксида барқ уради.

    Бундайларни ҳеч қандай қийинчилик, йўқчилик тўхтата олмайди. Ўзи бир хонали, шароити ҳаминқадар уйда яшаб, фарзандини мактабда ўқитаётган, боғчага бераётган, ўзи уч-тўрт километр йўл босиб ишга пиёда қатнаб, боласи учун нон топаётган оилалар бор. Энг алам қиладигани, уларнинг аксарияти олий маълумотли, иқтидорли, истеъдодли кадрлар. Улар тадбиркорлик қилолмаслиги мумкин, аммо ўз ишининг устаси: журналист, ёзувчи, ўқитувчи, шифокор... Улар катта ташкилотларда ишламайди, аммо жамиятимиз учун керакли.

    Ишлайдиган одам шундоғам пойтахтга оқиб келаверади. Доимий бўлмаса, вақтинча, ошкора бўлмаса, яширинча йўллар билан рўйхатдан ўтиб, ўз ишини қилаверади. Доимий рўйхатдан ўтишнинг қийинлашиши ва ваколатнинг вазирлик, қўмиталар, юқори ташкилотларга берилиши, истаймизми-йўқми, коррупциянинг ривожланишига туртки бўлаверади. Ўртада, барибир яна ўша «қора халқ» жабр чекиб қолаверади.

    Президентимизнинг қарор ва фармонларига кўра, жамиятимизда алоҳида хизмат кўрсатган ёш ижодкорлар, маданият ва санъат вакиллари, шоиру ёзувчилар, дин пешволари ва бошқа соҳа вакиллари арзон уй-жойлар билан таъминланмоқда. Аммо Тошкент шаҳрида неча йиллардан бери ишлаб келаётган доимий пропискасиз минглаб фидойи кадрлар (журналистлар) ҳам борки, уларни-да шундай рағбатлантирадиган, янада фидокорлик кўрсатиши учун далда берадиган пайт аллақачон келди, назаримда.

    Бугун Тошкентни мегаполис шаҳарга айлантиришни мақсад қилганмиз. Бунинг учун унинг ҳудудини кенгайтириш, замонавий шаҳарсозлик инфратузилмасини яратиш билан бирга энг яхши кадрларни пойтахтда жамлаш керак бўлади. Биз эса фақат давлат ташкилотларининг айрим тоифаларигагина шундай имконият беряпмиз. Тадбиркорлар учун, иқтидорли, истеъдодлилар учун имконият қолдирмаяпмиз. Иккита иш ўрни очган тадбиркорни бошимизда кўтаришга тайёрмизу, вилоятлик тадбиркорларнинг пойтахтда фаолият юритишини чеклаб қўйибмиз...

    Хуллас, санайверсак, муаммолар болалаб кетаверади. Ўйлаймизки, айни пайтда шошилмасдан, пишиқ ва пухта ишлаб чиқилаётган фуқароларни доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш (ҳисобга олиш) тартибини соддалаштириш, уларнинг мамлакат ҳудудида эркин ҳаракатланиш ҳамда меҳнат қилиш ҳуқуқларини таъминлашга оид ҳуқуқий ҳужжат билан юқоридаги барча муаммоларга барҳам берилади, бизнинг таклифларимиз ҳам инобатга олинади.

    21.05.2018, 16:33   Изоҳ (0)   28319
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    22 май куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади

    21.05.2018, 16:21

    Beeline-Ўзбекистон 26,9 миллиард сўмлик жаримани тўлади

    21.05.2018, 16:10

    Ўзбекистонда газ қуйиш станцияларининг фаолияти online режимда назорат қилиш таклифи билдирилди

    21.05.2018, 16:00

    Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

    21.05.2018, 15:47

    Аслида сен эмас, биз чекиндик, Орол... (UzWaterAware экспедицияси, фото)

    21.05.2018, 15:45

    Астраханда миграция қонунчилигини бузган 30 дан ортиқ ўзбекистонликлар қўлга олинди

    21.05.2018, 15:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови 10 фоиз оширилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 08:55

    Кинотавсия: япон киноижодкорлари томонидан суратга олинган қизиқарли сериаллар

    Маданият | 7 июн, 08:51

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.