Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида 19 май куни Чўқинди қишлоғида яшовчи А. Я.нинг уйида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилди. Бунинг оқибатида уйнинг томи, шифти ва уй жиҳозлари ёниб, зарар кўрди.
Ёнғинни ўчириш вақтида А.Я.нинг таниши М.Б.нинг куйган ҳолдаги жасади топилди. Унинг маст ҳолда сигарета чекиб ухлаб қолиши оқибатида ёнғин келиб чиққанлиги аниқланди.
Изоҳ (0)