«Islom.uz» жамоаси интернет оламида тарқалган Салоҳиддин домла Шарипов номи билан боғлиқ икки видеотасвир сабабли у кишига мурожаат қилди.
«Ниятимиз асл ҳақиқатни билиш ва ундан оммани ҳам хабардор этиш эди», — дейилади хабарда.
«Биз ўзгаларнинг обрўсини тўкиш ниҳоятда осон бўлган бир даврда яшаяпмиз. Афсуски, бу каби ишлар ўзини мусулмон деб билган инсонлар томонидан чинакам мўмин-мусулмонларга нисбатан амалга оширилаётгани ачинарли ҳолдир. Бу нарса энг оғир гуноҳлардан эканини, бундай ишлар ўз эгасини улкан жазога лойиқ қилишини ҳар биримиз яхши тушуниб олишимиз лозим», — дея таъкидланади хабарда.
Изоҳ (0)