Meduza кино оламининг энг нуфузли танловларидан бири Канн фестивалининг натижаларини тақдим қилди.
«Олтин палма япроғи» мукофоти – Хирокадзу Корэ-Эдининг «Дўкон ўғрилари» фильмига;
Гран-при – Спайк Ли;
Энг яхши актриса – қозоғистонлик Самал Эслямова, Сергей Дворцовнинг «Айка» фильмида (картина Москвадаги меҳнат мигрантлари ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади) бош рол ижрочиси;
Энг яхши актёр – италиялик Марчелло Фонте, Маттео Гарроненинг «Итхона» фильмидаги роли учун;
Ҳакамлар мукофоти – ливанлик Надин Лабакининг «Капернаум» фильми;
Энг яхши режиссёр – польшалик Павел Павликовский, «Совуқ уруш» фильми учун (уч йил илгари «Ида» фильми учун «Оскар»ни қўлга киритган);
Maxсус мукофот – Жан-Люк Годар, «Образ ва нутқ» фильми;
Энг яхши сценарий – Аличе Рорвахер, «Бахтли Лазар» фильми, Надер Саеивар «Уч чеҳра» фильми.
Изоҳ (0)