Америкалик актёр Леонардо Ди Каприо режиссёр Стивен Спилбергнинг янги фильмида АҚШ президенти Уллис Грант ролида суратга тушади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Уллис Грант АҚШнинг 18-президенти бўлган. Ди Каприо актёрлик роли билан бирга, фильм продюсери ҳам ҳисобланади. Фильмнинг суратга олиш ишлари қачон бошланиши ҳозирча номаълум. Стивен Спилберг Индиана Жонс ҳақидаги янги фильм билан шуғулланишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)