«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмаси билан таниқли ёзувчилар Саид Аҳмад ва унинг рафиқаси Саида Зуннунова ҳаёти ва фаолиятига бағишланган «Саид ва Саида» номли бадиий фильм ишлаб чиқаришга туширилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
«Cинема-сервис» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган ушбу бадиий фильм сценарий муаллифи – Нодира Ҳусанхўжаева, постановкачи режиссёр – Нозим Аббосов.
Фильмда ёзувчи Саид Аҳмаднинг туҳмат билан қамалиши, қатағон қилиниши ҳамда рафиқаси Саида Зуннунованинг садоқати билан боғлиқ воқеалар, уларнинг ўзаро ёзишмалари акс эттирилади.
Ҳозирда ижодий гуруҳ фильмни суратга олишга тайёргарлик ишларини олиб бориш билан бирга, фильмдаги бош ролларни ижро этадиган актёрлар учун киносиновлар ўтказмоқда. Фильмнинг тасвирга олиш ишлари жорий йилнинг июнь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)