Фарғона вилоятининг Бувайда туманида МИБ ижрочисига жароҳат етказилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
18 май куни МИБ бўлими давлат ижрочиси Б.Б. МИБ ходимлари билан биргаликда «Янгиқўрғон» автошоҳбекатига шу ерда жойлашган «Маҳбуба Зулфия» МЧЖга тегишли ноқонуний қурилган девор ва металл дарвозани буздириш учун боради.
«Додҳо» МФЙда яшовчи, муқаддам судланган А.А. ходимларнинг ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилиб, Б.Б.нинг бошига чопқи билан уриб, жароҳат етказади.
Ҳодиса оқибатида Б.Б касалхонага ётқизилди. Унга жароҳат етказган шахс қўлга олинди.
Изоҳ (0)