Андижон вилоятининг Улуғнор туманида 19 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Президент матбуот хизматининг қайд этишича, йиғилиш давомида вилоятнинг сўнгги бир—бир ярим йиллик ривожланиш кўрсаткичлари ҳам сарҳисоб қилинган.
Жумладан, Президентнинг Андижонга ўтган йил июнь ойидаги ташриф якунига кўра ишлаб чиқилган, 2017—2018 йилларга мўлжалланган дастурга мувофиқ вилоятда 2017 йилда умумий қиймати 1,5 триллион сўм бўлган 3 мингдан зиёд лойиҳа амалга оширилган.
«Бунинг натижасида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 26 фоизга, жорий йилнинг биринчи чорагида 34 фоизга ўсган», — дейилади Президент матбуот хизмати ахборотида.
Муҳими — рақамлар эмас, балки фуқароларимизда эртанги кунга бўлган ишончнинг мустаҳкамланаётгани, уларда яхши яшаш учун интилиш ва изланишнинг кучайиб бораётганидир.Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)