Андижонда 50 мингдан зиёд иш ўрни яратиш белгиланди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Улуғнор туманида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишда маълум қилди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Вилоятда жорий йилда 25 мингта иш ўрни яратиш назарда тутилгани бизни мутлақо қониқтирмайди. Чунки ишсизлар сони бундан юқори.Қайд этишларича, Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи арафасида махсус Ишчи гуруҳ томонидан мавжуд имкониятларни кенг сафарбар қилиш ҳисобига 51 мингдан зиёд иш ўрни яратиш бўйича режа ишлаб чиқилган.Ҳокимлар, секторлар раҳбарлари инвестиция ва технология олиб келиб, саноат ва хизмат кўрсатиш корхоналарини ташкил этишга, шу орқали одамларни иш билан таъминлашга кўмак бериши керак.
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)