Англия премьер лигасида мухлислар ва мутахассислар танловига кўра, «Саутгемптон» ярим ҳимоячиси Софиан Буфал томонидан урилган гол 2017/18 йилги мавсумдаги энг чиройлиси деб эътироф этилди. Бу ҳақда АПЛнинг Twitter’даги саҳисида хабар берилди.
24 ёшли марокашлик Буфал 2017 йил 21 октябрида «Вест Бромвич» дарвозасини бир нечта рақибларни алдаб ўтган ҳолда ишғол этган эди.
Маълумот учун АПЛда мавсум тўпурарлиги 32 та гол урган Муҳаммад Салоҳга насиб этди. 30 та гол урган Ҳарри Кейн эса тўпурарлар пойгасида иккинчи бўлди.
Изоҳ (0)