Бугун, 19 май санасида Лондондаги «Уэмбли» стадионида «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» клублари Англия кубоги ғолиблиги учун баҳс олиб боради.
«Челси» ва «Манчестер Юнайтед» жорий мавсум икки марта бир-бирига дуч келди. «Стэмфорд Бриж»да ўтган ўйинда «аристократлар» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишга эришган бўлса, «Олд Траффорд»даги учрашувда «Манчестер Юнайтед» 2:1 ҳисобида ютганди.
Жамоаларнинг сўнгги 10 та ўйинида «Челси» 5 бора, «Манчестер Юнайтед» эса 2 бор ғалаба қозонган. Томонлар 3 та беллашувда дурангга рози бўлган.
Жамоаларнинг асосий таркиблари эълон қилинди.
Англия кубоги
Финал ўйини
19-май, шанба
«Челси» – «Манчестер Юнайтед» 21:15
«Челси»: Куртуа, Аспиликуэта, Кэхилл, Рюдигер, Мозес, Канте, Фабрегас, Бакайоко, Алонсо, Азар, ЖируЗахира: Кабалеро, Заппакоста, Чалоба, Баркли, Педро, Виллиан, Мората
«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Валенсия, Жонс, Смоллинг, Янг, Матич, Эррера, Погба, Лингард, Алексис Санчес, Рэшфорд
Захира: Ромеро, Байи, Дармиан, Мата, Мактоминей, Лукаку, Марсьяль
Изоҳ (0)