Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва БМТ бош котиби Антониу Гуттериш ўзаро телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Anadolu агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Маълумотларга кўра, томонлар Ғазо секторидаги Исроилнинг ҳаракатларига жаҳон ҳамжамияти янада қаттиқроқ муносабат билдириши лозимлигини муҳокама қилган.
Агентликнинг қайд этишича, улар БМТнинг Ғазо секторига ҳарбий жиноятларни аниқлаш учун экспертларни юбориш қарорини ижобий баҳоланган.
БМТ экспертлари минтақада ҳалок бўлган фаластинликлар тақдирини текшириш билан шуғулланади.
Изоҳ (0)