2028 йилга келиб Деҳли дунёдаги энг йирик мегаполисга айланади, бу борада у ҳозирги рекордсмен — Токиони ортда қолдириши кутилмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
2050 йили дунё шаҳарларининг аҳолиси сони 6,7 миллиардга етади. Башоратни БМТ иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича департаменти илгари сурди.
Департамент маълумотларига қараганда, 10 йилдан кейин пойтахт Нью-Дели билан ҳисоблаганда Деҳли аҳолиси 37,2 миллион кишига ошади.
«Токио дунёнинг энг йирик шаҳри бўлиб, 37 миллион аҳолиси бор. Кейинги ўринда турадиган Деҳлида 29 миллион, Шанхайда 26 миллион, Мехико ва Сан-Паулуда 22 миллион киши истиқомат қилади. Ҳозирда Қоҳира, Мумбай, Пекин ва Дакка шаҳарларининг ҳар бирида 20 миллиондан аҳоли яшайди. 2020 йилга келиб, Токио аҳолиси камайишни бошлайди, Деҳлида эса аксинча, одам сони ортиб боради. Натижада 2028 йилга келиб Деҳли дунёдаги энг кўп сонли аҳоли яшайдиган шаҳарга айланади», — дейилади департамент ҳисоботида.
БМТ маълумотларига қараганда, айни пайтда Ер сайёрасида яшайдиган 7,6 миллиард аҳолининг 55 фоизи шаҳарларда истиқомат қилади. XXI асрнинг иккинчи ярмида Ер аҳолиси 9,8 миллиардга етади. Бу даврга келиб, сайёра аҳолисининг 68 фоизи шаҳарларда яшайди, деб тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)