Бугун, 15 май санасида Ўзбекистон Pepsi Суперлигасининг 12-тури доирасида АГМК ўз майдонида Миржалол Қосимов бошчилигидаги «Бунёдкор»ни қабул қилди.
Учрашувда ҳисоб 13-дақиқага келиб очилди. Гол муаллифи Филип Раевац. Орадан 20 дақиқа ўтгач яна ўша Филип 2-голини киритди. АГМК эса бу голларга иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасида жавоб қайтарди. Жавоб голи муаллифи захирадан ўйинга қўшилган Зафар Полвонов бўлди. Ўйин шу тариқа «Бунёдкор»нинг ғалабаси билан якунланди.
Pepsi Суперлигаси
12-тур беллашувлари
15 май, сешанба
АГМК — «Бунёдкор» 1:2
Голлар: 0:1 — 14 Филип Раевац.0:2 — 34 Филип Раевац. 1:2 — 63 Зафар Полвонов.АГМК: 33.Павел Матяш, 2.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 4.Хуршидбек Мухторов, 8.Музаффар Музаффаров (7.Санжар Рихсибоев, 46), 10.Шохназар Норбеков (77.Отабек Зокиров, 56), 13.Лутфулла Тўраев, 15.Владимир Бубанья, 19.Владислав Косминин, 23.Ёван Жокич, 24.Жавлон Гусейнов (9.Зафар Полвонов, 46), 87.Вадим Чемиртан
«Бунёдкор»: 32.Суҳробжон Султонов, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акрамжон Комилов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жовлон Иброҳимов (С), 11.Мирғиёс Сулаймонов, 18.Сардор Собирхўжаев, 20.Муроджон Тошматов (13.Санжар Қодирқулов, 75), 30.Хуршид Ғиёсов, 44.Миржамол Қосимов, 99.Филип Раевац (9.Шаҳзодбек Нурматов, 81)
Огоҳлантиришлар: Лутфулла Тўраев 43, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров 90+2.
Изоҳ (0)