Республика бўйлаб олиб борилган қидирувлар натижасида 2018 йил 12 май куни бедарак йўқолганлардан 7 нафар шахс топилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Бундан ташқари самарали қидирув ишлари натижасида, илгари содир қилган жинояти учун суд ва терговдан қочиб юрган 9 нафар шахс ушланган.
ИИВ томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижаларига кўра, аввал қайд қилиниб очилмай қолган 7 та жиноятлар кўриб чиқилган.
Изоҳ (0)