Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманида яшовчи эркак ўз акасини пичоқлаб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса жорий йилнинг 12 май куни юз берган. Ака-уканинг иккаласи ҳам маст ҳолатда бўлган. Ука оилавий жанжал оқибатида ўзи билан бир уйда яшаган акасининг бўйин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. Натижада у воқеа жойида вафот этган. Эркак қўлга олинган.
Изоҳ (0)