2018 йил 14 май, душанба куни Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (WТО) аъзо қилиш бўйича музокаралар жараёнини янгилаш мавзусида семинар бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ташқи савдо вазирлигининг матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Семинар Ташқи савдо вазирлиги, Бутунжаҳон банки ҳамда АҚШнинг USAID халқаро тараққиёт агентлиги томонидан ўтказилади.
Семинарнинг мақсади Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (WТО) аъзо қилиш бўйича музокаралар жараёнини янгилашнинг стратегиясини ишлаб чиқишдан иборат.
Семинарда USAID халқаро тараққиёт агентлиги, Бутунжаҳон банки, БМТ тараққиёт дастури ташкилоти вакиллари иштирок этади.
Тадбирда иштирок этишни истаган журналистлар Ташқи савдо вазирлигининг матбуот хизматига мурожаат қилиши мумкин.
Изоҳ (0)