• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +44°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда фракциялараро муҳокамалар: автомототранспорт воситалари ижараси кимларга берилади?

    Шу кунларда парламент қуйи палатаси қўмиталарида бир қатор қонун лойиҳалари кенг муҳокама қилинмоқда, деб хабар берилади Олий Мажлис Қонунчилик палатаси расмий сайтида. Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилиб, Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 565-моддасига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ана шулардан бири.

    Фото: «Адолат» СДП

    Фото: «Адолат» СДП

    Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан сиёсий партиялар фракциялари вакиллари, тегишли идоралар мутасаддилари, соҳа мутахассислари иштирокида кенгайтирилган тарзда ўтказилган тадбирда ушбу ҳужжат нормалари юзасидан қизғин фикр алмашилди.

    Мамлакатда миллий туризм индустриясини, автомототранспорт воситаларининг ижара бозорини ривожлантириш долзарб аҳамият касб этиш билан бирга ушбу соҳага эҳтиёж тобора сезилмоқда. Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Алишер Каримовнинг маълум қилишича, транспорт воситаларини ижарага бериш масалалари нотариал тасдиқлаш талаб этиладиган битимлар турига киритилган. Жаҳон тажрибасидан аёнки, туристларга биринчи навбатда қулайлик яратиш мақсадида уларга автотранспорт воситаларидан фойдаланишда ҳеч қандай ортиқча маъмурий чекловлар, тўсиқлар белгиланмаган. Бизнинг қонунчилигимизда эса ушбу жараён қўшимча вақт, харажат талаб қилади. Таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра, автомототранспорт воситаларини 30 кунгача бўлган муддатга нотариал тасдиқловсиз ижарага бериш кўзда тутилмоқда. Эътиборли жиҳати, автомототранспорт воситаларини ижарага бериш бўйича хизматлар ихтисослашган юридик шахсларга берилаяпти. Бу мамлакатга хориждан келаётган сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатишни таъминлайди, шунинг баробарида, ички туризмни ривожлантиради.

    – Мақсад тушунарли, – дейди Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси вакили Саттор Раҳматов. – Автомототранспорт воситаларини ижарага бериш бўйича хизмат кўрсатишга ихтисослашган, деган жумлага эътирозим бор. Бу ихтисослашув нимага керак? Дейлик, менинг ҳайдовчилик гувоҳномам бор, демак, машина бошқаришга ҳуқуқим бор, машина эгасидан машина олмоқчиман. Бу ерда қанақа ихтисослашув керак? Яна бир мунозарали савол, нега айнан юридик шахсларга бу имтиёз берилмоқда, жисмоний шахсларнинг ҳам қанчадан қанча автомашиналари бор. Ушбу лойиҳада қатъий чегаралар қўйилган, буни аниқлаштириш керак.

    Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси аъзоси Абдурашид Абдуқодиров мазкур фаолиятнинг сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида айнан автомототранспорт воситаларини ижарага бериш юридик шахсларга берилаётганини қайд этди.

    – Ушбу таҳрирни қўллаб-қувватлаган ҳолда, айтиш мумкинки, бизнинг асосий вазифамиз техникани ижарачига соз ҳолатда бериб, уни шу ҳолатда қайтариб олиш, бир сўз билан айтганда, фойда олишга эришишдир, – дейди Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси аъзоси Азамат Пардаев. – Шундай иш юритиш керакки, хориждан келаётган туристми ёки мамлакатимиз фуқароларими ушбу хизматга бир маротаба эмас, кўп маротаба мурожаат қилишсин. Шу талабларга ихтисослашмаган оддий фуқаро қандай жавоб беради? Фикримча, мазкур таҳрирни қўллаб-қувватлашимиз керак.

    Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси аъзоси Умиджон Сулаймонов ушбу қонун қабул қилингандан кейин айрим камчиликлар юзага чиқиши эҳтимоли бўлган жиҳатларга эътибор қаратди. Айни чоғда автомототранспорт воситаларини юридик шахслар билан бир қаторда якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам ижарага бериш таклифини илгари сурди.

    – Муҳокама қилинаётган қонун лойиҳаси концепциясини тўла қўллаб-қувватлаймиз, – дейди «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси аъзоси Нодир Мухторов. – Қайд этиш жоизки, мазкур фаолият билан шуғулланиш учун бир нечта ходимлар, яъни механик, инженер, транспорт созлигини текширувчи, чет эллик турист бўлса таржимон керак бўлади. Буларни жамлайдиган бўлсак, ушбу хизматни айнан юридик шахс ташкил этиши лозимлигини кўрсатади. Бизга маълумки, якка тартибдаги тадбиркор иккита ходим олиши мумкин, ўзи билан уч нафарни ташкил этади, холос.

    Бундан ташқари, қонун лойиҳасида «ихтисослашган», деган сўзнинг қўшилиши, албатта, бу соҳада хизмат кўрсатувчиларни торайтиради. Шу билан бирга, туристнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида уларнинг масъулиятини кучайтиради.

    Автомототранспорт воситаларини ижарага бериш бўйича хизматларнинг фақат юридик шахсларга берилиши қизғин тортишувларга сабаб бўлди.

    Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси аъзоси Шуҳрат Полвонов қонун лойиҳаси муҳокамасида жуда кўп тортишувлар бўлаётгани унга тор доирада эътибор қаратилаётгани натижаси, деб таъкидлади. Депутатнинг фикрича, Фуқаролик кодексига киритилаётган ўзгартиш фуқаролик ҳуқуқи назариясига зиддир. Нима сабабдан? Ижара шартномаси бу фуқаролик ҳуқуқий муносабат, бу шароитда томонлар тенг. Бунга зид равишда қўшимча киритилаётгани эса мана бу тарафгина шартнома туза олади, деган чекловни қўйяпти. Бу эса тушунмовчиликларни келтириб чиқармоқда.

    Бўлиб ўтган қизғин баҳс-мунозараларда қонун лойиҳасининг мамлакат туризм салоҳиятини юксалтиришдаги аҳамиятидан келиб чиқиб, мухолиф фракциялар уни қайта кўриб чиқиш ҳамда консептуал ўзгартишлар киритиш зарурлигини таъкидлаб ўтишди.

    Йиғилиш якунида маъсул қўмита ушбу қонун лойиҳасини мутахассислар ва кенг аҳоли иштирокида атрофлича муҳокама қилишга келишиб олди.

    13.05.2018, 10:40   Изоҳ (0)   19332
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда адвокатлик лицензиясини тугатиш суд тартибида амалга оширилади

    13.05.2018, 10:06

    Жозеф Вотел: Афғонистонда тинчлик ўрнатиш – умумий мақсадимиз

    13.05.2018, 09:17

    Етти йил давомида қидирувда юрган фарғоналик қамоқхонага эмас, ўз уйига қайтди

    13.05.2018, 08:59

    Ричард Норланд: АҚШ Шавкат Мирзиёевнинг фикрларидан кўп нарса олиши мумкин

    13.05.2018, 08:41

    Бангкокда ўзбек аёлларини фоҳишаликка мажбурлаган фуқаро жазоланди

    13.05.2018, 08:23

    Пойтахт аҳолисига шаҳарда қурилаётган иншоотлар ҳақида батафсил маълумот берилади

    13.05.2018, 08:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тожикистон Афғонистон фуқароларини депортация қилади

    Тожикистон | 22 июл, 16:00

    Зоминда Хитой компанияси билан хавфсизлик ва тиббиёт техникалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 15:48

    Қозоғистон паспортлари ўзгаради

    Қозоғистон | 22 июл, 15:45

    Аббосбек Файзуллаев трансфери қачон эълон қилиниши маълум бўлди

    Спорт | 22 июл, 15:40

    Она бўлишни орзу қилади ва хейтерларини кечирмайди. Турк актрисаси Ҳанде Эрчелнинг янги интервьюси эълон қилинди

    Кино | 22 июл, 15:35

    Air China Урумчи ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни қўлга қўйди

    Ўзбекистон | 22 июл, 15:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.