Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Maxсус факультетида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан рационализаторлик ва ихтирочилик ишланмалар ҳамда ижодий ишлар кўргазмаси ташкил этилди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Кўргазмада Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Maxсус факультети талабаларининг АКТ, дастурлаш, мобил алоқа, ахборот хавфсизлигига доир илғор ишланмалари намойиш этилмоқда.
«Талабалар томонидан таклиф этилган лойиҳалар кутилмаган янгиликлар, соҳага доир инновацион ғояларга бойлиги билан кўпчиликда катта таассурот уйғотди», — дейилади ЎзА ахборотида.
Изоҳ (0)