• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сурхондарёда амакиваччалар билан жинсий алоқа қилган қиз ўз боласини ўлдирди. Энди унинг озодлиги икки йилга чекланади

    4 май куни жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Қизириқ туман суди, Қизириқ тумани педагогика коллежи биносида, очиқ сайёр суд мажлиси ўтказди. Б.Мамадаминов раислигидаги судда янги туғилган чақалоғини ўлдириб, каналга ташлаб юборган коллеж ўқувчиси Н.Т.нинг иши кўриб чиқилди. Суднинг «Дарё»га маълум қилишича, коллеж ўқувчиси Жиноят кодексининг 99-моддаси (Онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши) билан айбланганди.

    Судланувчи Н.Т. 1999 йил 6 май куни Қизириқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, турмушга чиқмаган, муқаддам судланмаган, Қизириқ педагогика коллежининг 2-босқич талабаси.

    Н.Т.нинг сўзларига кўра, у 2016 йил ноябрь ойида Шеробод туманида яшовчи Ў.Б. билан танишиб, у билан доимий телефонда гаплашиб юрган. 2017 йил март ойи охирларида ярим тунга яқин Н.Т. яшовчи уйда улар учрашган ва ихтиёрий равишда жинсий алоқада бўлган. Бу ҳолат икки ойдан сўнг яна такрорланган. Май ойида Н.Т. Ў.Б.нинг амакиваччаси А.Б. билан танишган. А.Б.нинг сўзларига кўра, май ойининг ўрталарида ва июнь ойининг бошида у икки бор Н.Т. билан жинсий алоқада бўлган. Ў.Б. Н.Т. амакиваччаси билан учрашиб юрганидан хабар топгач, қиз билан гаплашмай қўяди.

    Қиз ҳомиладорлигини сезиб қолгач, 2017 йил декабрида А.Б.га телефон қилиб, ҳомиладорлигини айтади. А.Б. бола ўзидан бўлганини тан олмайди ва Н.Т.нинг амакиваччаси Ў.Б. билан учрашганини эслатиб қўяди. Ҳомила катталашавергач, қиз амакиваччаларга яна телефон қилади ва ҳомилани тушириш учун уни Шерободдаги касалхонада УЗИга туширишларини сўрайди. 2018 йил январида Ў.Б ва А.Б. Шерободдаги касалхонада Н.Т.ни УЗИ аппаратига туширади. Текширув ҳомила 6 ойлик бўлганини кўрсатган. Шифокор уларга ҳомила катталиги, унинг туғилишига оз қолгани учун аборт қилишнинг имкони йўқлигини айтади. Йигитлар қизни ўз маҳалласига олиб бориб қўйиб, «Биз сени танимаймиз» деб кетади ва Н.Т. билан ортиқ гаплашмайди. Қиз ҳомиладорлигини оиласи ва бошқалардан яшириш учун уйида ва коллежда қалин кийиниб юради.

    Н.Т. 28 февраль куни соат 9:00 ларда қаттиқ оғриқ ҳис қилиб, ўзи ётадиган хонада бақира бошлайди. Хонага кирган онасига ҳамма жойи оғриётганини айтади. Онаси унга оғриқ қолдирадиган дори бериб чиқиб кетади. Н.Т.да оғриқ кучайиб, туғруқ бошланади. У ҳеч кимнинг ёрдамисиз ўғил бола чақалоқни дунёга келтиради. Чақалоқнинг киндигини қўли билан узиб олади. Биров бола туғилганини билиб қолмасдан болани ўлдириш фикри пайдо бўлади. Қизил рангли лозимининг ярмини йиртиб, мато ёрдамида болани бўғиб ўлдиради. Кейин ўлдирган чақалоғини сув оқизиб кетиши учун уйи ёнидаги жарликдаги кўлга отиб юборади. Сўнг уйига бориб ҳеч нарса бўлмагандай ухлайди.

    7 март куни шу маҳаллада яшовчи А.Р. балиқ овлаш мақсадида кўлга балиқ овлаш учун келганида 3—4 метрлар узоқликдаги чақалоқ мурдасини кўриб қолади. Қармоқ ёрдамида чақалоқ мурдасини тортиб олади. Чақалоқ киндиги кесилмаган, бўйнида бўғиб боғланган мато бўлаги бўлган ҳолатда эди. А.Р. зудлик билан туман ИИБга хабар қилди.

    Сурхондарё вилоят СТЭБнинг 7 мартдаги 44-сонли хулосасида, эркак жинсига мансуб чақалоқнинг ўлими бўйин аъзолари ва юқори нафас йўлларининг ўтмас юмшоқ жисм билан сиқилишидан кейинги механик асфиксия, киндикнинг йўлдошдан нотўғри ажратилганлиги, ички аъзоларининг веноз тўлақонлиги, талоқнинг камқонлиги, плевра варақлари ва юрак эпикарди остига майда нуқтали қон қуйилишлари, ўпка ва мия шиши натижасида келиб чиққанлиги кўрсатилган.

    Ў.Б., А.Б. ва қизнинг онаси Г.О. Н.Т. ўғил фарзанд туғиб, кейин уни ўлдириб, кўлга ташлаб юборганини ИИБга чақирилганидан сўнг хабар топган. Г.О. қизи қачон ва кимдан ҳомиладор бўлиб қолганини билмаслиги, болани дунёга келтириб, кейин уни ўлдирганидан ҳам бехабар бўлганини маълум қилган. Н.Т.нинг онаси қизининг лозимининг иккинчи бўлагини терговга тақдим қилди.

    12 март куни ИИВ сайтида Н.Т. содир этган жиноят ва унинг қўлга олинганлиги ҳақида хабар чоп этилди.

    Судда Н.Т. шарманда бўлишидан уялиб, ушбу ишни қилганлиги, қилмишидан пушаймонлиги ва ёшини инобатга олиб, қонунда белгиланган енгиллик беришни сўради.

    Суд, судланувчи Н.Т.га нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда унинг айбига иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, ёшини ва аёл киши эканлиги жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар, жиноят ожиз аҳволдаги шахсга нисбатан содир этилганлиги оғирлаштирувчи ҳолат деб топиб, судланувчининг шахсини, содир қилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, жиноятни содир қилгунга қадар ва ундан кейинги хулқ-атворини ҳамда кенг жамоатчиликнинг фикрларини эътиборга олиб, унга қонун санкциясида кўрсатилган озодликни чеклаш жазосини тайинлашни, шунинг билан биргаликда унинг зиммасига қўшимча тақиқларни юклашни лозим топди.

    Н.Т.га сутканинг соат 18:00 дан 07:00 гача яшаш жойидан чиқиши чекланган ҳолда 2 (икки) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Шунингдек, унинг кафе, ресторан ва бошқа бу каби овқатланиш масканларига бориши, Қизириқ тумани ҳудудидан чиқиб кетиши, назорат қилувчи органнинг рухсатисиз яшаш ва иш жойларини ўзгартириши тақиқланди.

    Суд ҳукмида ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг Сурхондарё вилоят прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига топширилган Н.Т.нинг 6 миллион сўм гаров пул маблағлари онасига қайтарилиши, Сурхондарё вилоят прокуратурасининг ашёвий далиларни сақлаш хонасида сақланаётган қизил рангли аёллар лозимининг бир бўлаги, Г.О. томонидан тақдим этилган иккинчи мато бўлаги ва хонадондан олинган кўрпача тегишли тартибда йўқ қилиниши белгилаб қўйилди.

    12.05.2018, 20:54   Изоҳ (0)   373987
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мудофаа вазирлиги томонидан ТАТУ Maxсус факультети талабаларининг ихтирочилик ишланмалари кўргазмаси ўтказилди

    12.05.2018, 20:08

    Генерал Жозеф Вотел АҚШ президенти Дональд Трампнинг саломи ва эзгу тилакларини Шавкат Мирзиёевга етказди

    12.05.2018, 18:24

    Шуҳрат Отамуҳамедов Тошкентнинг Учтепа туманига ҳоким этиб тайинланди

    12.05.2018, 17:36

    Ўзбекистонга Германия компания ва банкларининг 70 дан ортиқ вакилларидан иборат делегация ташриф буюради

    12.05.2018, 17:21

    Сергелига Нозим Ҳусанов ҳоким этиб тайинланди

    12.05.2018, 17:04

    Жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг мажбурий меҳнатга чек қўйиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини эътироф этди

    12.05.2018, 14:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.