Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Олмазор кичик саноат зонаси» АЖнинг 84,02 фоиз акциясини сотиб олди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Майдони 82 минг квадрат метр бўлган саноат зонаси «Оникс» акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш ва ер майдонлари негизида ташкил этилган. Аввалроқ Чилонзор, Учтепа, Бектемир, Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманларида саноат зоналари ташкил этилган. Саноат зоналарининг майдонлари 10 йил муддатга имтиёзли шартлар асосида ижарага берилади.
Изоҳ (0)