Ўзбекистонда 9 май куни Тошкент вақти билан соат 15:42 да ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда Тошкент ФВВ сейсмопрогностик маркази маълум қилди.
Зилзила маркази таҳминан Тошкент шаҳридан 546 километр узоқликда, Афғонистоннинг Ҳиндиқуш ҳудудида бўлгани айтилмоқда.
Зилзила магнитудаси марказда 6,2 ни ташкил этди. Унинг кучи Тошкентда 3 баллни ташкил этди.
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам ер силкиниши қайд этилган:
Наманган: 3 балл
Андижон: 3 балл
Фарғона: 3 балл
Гулистон: 3 балл
Жиззах: 3 балл
Самарқанд: 3 балл
Термиз: 4 балл
Қарши: 3 балл
Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.
Изоҳ (0)