9 май — Хотира ва қадрлаш куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гул қўйди. Шундан сўнг, қатор давлат ва нодавлат ташкилот ҳамда вазирликларнинг вакиллари ҳам ҳайкал пойига гул қўйди. «Дарё» мухбири маросимда иштирок этиб, фоторепортаж тайёрлади.
Маросимдан сўнг Мустақиллик майдони, Халқлар дўстлиги майдони ҳамда Ботаника боғи ва уларга яқин ҳудудларда сайрлар бошланди. «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гул қўйиш истагида бўлган аҳоли ва меҳмонлар секин-аста майдонга ёғилиб келмоқда.
Изоҳ (0)